* * *
Сени сира тушунмадим мен,
Қайси тилда сўзлар юрагинг.
Гоҳ жонинга жойлайсан суйиб,
Гоҳ бўлмайди асло керагим.
Сўзларингдан жунбушга келиб,
Ағдар-тўнтар бўлади борим.
Гоҳ ёнимдан шамолдек елиб,
Қаёқларга кетасан, золим.
Кутишлардан безиб бўзласам,
Тош бўласан қисматим отган.
Бахтга борар йўлни изласам,
Йўл бўласан илонлар ётган.
Мени озод қиласан қачон,
Зиндонинга айланган Дунё.
На яшашга берасан имкон,
Биратўла ўлдирмайсан ё!
Сени сира тушунмадим...
Айт!
Аросатдан кетайлик, етар.
Юрагимни олсанг мана, ол,
Керакмасми, ўзимга қайтар.
Севсанг севгин одамга ўхшаб,
Севолмасанг, муродинга ет.
Бутунлакка келмаган бўлсанг,
Бошқа манзил топиб кўчиб кет.
Индамайман, қилмайман исён,
Ўчиб-ёниб кўзимни олдинг.
Чин туйғулар истайман, ишон,
Сен саробга айланиб қолдинг.
Сени сира тушунмадим мен...
Малика Тавфиқ
Сени сира тушунмадим мен,
Қайси тилда сўзлар юрагинг.
Гоҳ жонинга жойлайсан суйиб,
Гоҳ бўлмайди асло керагим.
Сўзларингдан жунбушга келиб,
Ағдар-тўнтар бўлади борим.
Гоҳ ёнимдан шамолдек елиб,
Қаёқларга кетасан, золим.
Кутишлардан безиб бўзласам,
Тош бўласан қисматим отган.
Бахтга борар йўлни изласам,
Йўл бўласан илонлар ётган.
Мени озод қиласан қачон,
Зиндонинга айланган Дунё.
На яшашга берасан имкон,
Биратўла ўлдирмайсан ё!
Сени сира тушунмадим...
Айт!
Аросатдан кетайлик, етар.
Юрагимни олсанг мана, ол,
Керакмасми, ўзимга қайтар.
Севсанг севгин одамга ўхшаб,
Севолмасанг, муродинга ет.
Бутунлакка келмаган бўлсанг,
Бошқа манзил топиб кўчиб кет.
Индамайман, қилмайман исён,
Ўчиб-ёниб кўзимни олдинг.
Чин туйғулар истайман, ишон,
Сен саробга айланиб қолдинг.
Сени сира тушунмадим мен...
Малика Тавфиқ