Sirli.uz


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти Паркент тумани "Сирли" жоме масжидининг Илмий- Маърифий Расмий канали

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Muslim.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

📹 ЯХШИ СЎЗ ҲАМ САДАҚАДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ @Muslimuzz/featured' rel='nofollow'>YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


#Ҳадис

Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар одам боласи тонг оттирса, аъзоларнинг барчаси тилни койиб: «Бас, эй тил, Аллоҳдан қўрқ! Биз ҳам сенданмиз. Агар сен тўғри бўлсанг, биз ҳам тўғри бўламиз. Агар сен эгри бўлсанг, биз ҳам эгри бўламиз», дейди», деб айтдилар.

Имом Термизий ривояти.


Жаннат.

“(Жаннатдагилар) ипак астарли тўшакларга ёнбошлаган ва икки жаннат мевалари яқин бўлган ҳоллари бор”.
(ар-Роҳман сураси, 54-оят).

“Улар (яъни, жаннатдагилар) қатор тизилган сўриларга ёнбошлаган ҳолдалар. Ва уларни гўзал кўзли ҳурларга уйлаб қўйганмиз”.
(Тур сураси, 20-оят).

“(Жаннатдагилар) у ерда сўриларда суянган ҳолдалар. У ерда қуёшни ҳам, совуқни ҳам кўрмаслар”.
(Инсон сураси, 13-оят).

“(Жаннатдагилар) яшил болишларга ва гўзал гиламларда ёнбошлаган ҳоллари бор”.
(ар-Роҳман сураси, 76-оят)

“(Жаннатдагилар) бир-бирларига рўбарў бўлиб, ёнбошлаган ҳолларидалар”.
(Воқеа сураси, 16-оят)

“Улар ва уларнинг жуфтлари сояларда сўриларда ёнбошлаб ётурлар”.
(Ясин сураси, 56-оят).

“У ерда ёнбошлаган ҳолларида ундаги кўплаб мевалар ва шароблардан чақирарлар”.
(Сод сураси, 51-оят).

“Албатта, Биз иймон келтирган ва яхши амаллар қилганларнинг, гўзал иш қилганларнинг ажрини зое қилмасмиз. Ана ўшаларга адн жаннатлар бордир. Остиларидан анҳорлар оқиб турадир. У ерда олтиндан бўлган билакузуклар ила безанурлар, шойи иплардан яхши либослар киярлар. Улар у ерда сўриларда ёнбошлаган ҳолда бўлурлар. Нақадар яхши савоб ва нақадар яхши жой”.
(Каҳф сураси, 30-31-оятлар).

Охиратда ёнбошлаб, ором олиш учун бу дунёда ҳориб-чарчанг, (савоб амаллар учун) меҳнат қилинг. Аллоҳим, насиб эт!
@Sirli_uzz


ТОБУТГА ЭМАС, ИЛМГА ТАЛАШ.

Қозий Иёз раҳимаҳуллоҳ айтади:
"Муҳаммад ибн Умар ибн Лубоба вафот қилгач жуда кўп одам жамланиб тобути устида талашишди. Шунда унинг отаси Умар кишиларга деди:
- Қани энди унинг тобутига эмас, тириклигида илмига шунақа талашсангиз эди!

"Тартибул мадорик" китобидан.
----------
Дарҳақиқат шундай. Биз жанозага ишқибоз халқмиз. Олимни ҳузурига илм олишга, масала сўрашга бормаймиз, фарзандларимизни жўнатмаймиз. Аммо жанозани боплаймиз. Олимнинг тобути устида бир-биримиз билан талашамиз.
Олдинроқ бизда бир эшон бобо вафот қилдилар. Жанозаларига жуда кўп одам жамланди. Тобут устида ур-йиқит.
Шунда имом микрофондан бақирди:
"Ҳов биродарлар! Тобутни талашманглар. Мен биламан, эшон бобо узоқ вақт бемор бўлиб ётдилар. Мана шу талашадиганлардан бирортангиз у кишини кўргани келмадингиз. Энди эса ўзингизни кўрсатиб, одобсизлик билан тобут талашаяпсиз!".
Тўғри, тобут кўтариш савобли иш. Аммо бировга озор бериш ҳисобидан бўлмаслиги лозим.
@Sirli_uzz


ИЛМ ОЛИНГ, АЁЛЛАР

Ҳали турмушга чиқмадингизми?
- Унда турмушга чиққунингизга қадар илм олинг.

Турмушга чиқдингизми? Ҳали фарзанд йўқми?
- То фарзандли бўлгунингизга қадар илм олинг.

Фарзандли бўлдингизми?
- Ҳозирча фарзандингиз битта экан, илм олинг.

Улар иккита бўлдими? Ҳозирча иккита экан илм олинг.
Учтами...?
Бештами...?
Ҳали улар бешталигида илм олиб қолинг.

Ҳали соғлом экансиз - илм олинг.
Ҳозирча вақтингиз ва кучингиз бор экан - илм олинг.

Ҳозирча китоблар, интернет ва барча имкониятлар бор экан - илм олинг.

Ҳозирча уйингизни томи бор экан, ейишга овқатингиз, ичишга сувингиз борлигида - илм олинг.

Ҳамиша илм олинг. Бу дунёда илм олувчи ёки илм тарқатувчи бўлинг.

Китоблар, интернет ва барча имкониятлар борми, илм олинг.

Сизга насиҳат қилсам, мени ўзингиз учун намуна қилиб олманг. Чунки мен сиз мендан кўра афзал бўлишингиз учун насиҳат қиламан. Шоядки Аллоҳ таоло сизга унинг сабабидан ирода ва қувват берса-да, Ўзининг ҳузуридан мен топмаган бир мартабага мушарраф қилса.
Насиҳат бу сиздан афзаллигимни англатмайди, насиҳат бу яхшилик илиниш ва маҳаббат изҳоридир.
@Sirli_uzz


Тақдирингиздан рози бўлинг.

Чунки яхши ўйлаб кўрсангиз, нима бўлган бўлса ҳам, ҳаммаси яхшиликка бўлган. Масалан:

- Қийин кунлар берилди – сабр қилишни ўргандингиз...
- Дард келди – ҳамдардликни ўргандингиз...
- Ситамлар келди - бардошингиз тарбияланди...
- Ёмонлар атрофингизда бисёр бўлди, имонингиз чархланди...
- Тошбағирларга рўбарў бўлиб - меҳр беришни ўргандингиз...
- Касал бўлиб - соғлиқни қадрини билдингиз...
- Мусофир бўлиб - юртингизни ва яқинларингизни соғинишни ўргандингиз...
- Ёшликда уқимай - улғайгач илмни қадрини ўргандингиз...

Фақат сиздан илтимос:

Етим бўлмасдан ота - онани, қарилик келишидан олдин ёшликни, касал бўлишдан олдин соғликни қадрлашни ва умр тугамасдан ҳар лаҳзангизни қадрига эртароқ етишга харакат қилинг!
Чунки буларни қадрини билганингизда кеч бӯлади...
@Sirli_uzz


Дўстликнинг гуллаб яшнаши учун заиф хотира керак...
   Яъни, дўстинг хатоларини унутишинг шарт!

   Оноре де Бальзак


#xabar #uchrashuv
🗣ЎЗБЕКИСТОН УЛАМОЛАРИ АФҒОНИСТОНДА САМАРАЛИ УЧРАШУВЛАР ЎТКАЗДИ

🟢Шу йилнинг 23-26 октябрь кунлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигидаги делегация Афғонистонда хизмат сафарида бўлди.

Ўзбекистон делегацияси Афғонистон Бош вазири ўринбосари Абдулсалом Ҳанафий, Иршод, ҳаж ва вақф ишлари вазири Нур Муҳаммад Сақиб, Олий таълим вазири Неда Муҳаммад Надим, Балҳ вилояти ҳокими ўринбосари Абдулходи Абу Идрис ва Кобул уламолар кенгаши раиси Муҳаммад Руҳоний кабилар билан мулоқот ўтказди.

💬Учрашувларда томонлар сўнгги йилларда икки давлат ўртасидаги алоқалар ривожланиб бораётгани, турли йўналишлардаги ҳамкорлик муносабатлари, яқин қўшничилик ва дўстлик алоқалари мустаҳкамланаётганини таъкидладилар.

😄Хусусан, Афғонистон томони давлатимиз раҳбари бир неча бор дунё ҳамжамиятига ушбу юртда тинч ва осуда ҳаёт учун тақдим этган ташаббуслари ўзининг ижобий самарасини бераётганини алоҳида қайд этдилар. Айниқса, Ўзбекистоннинг Афғонистон халқига ва унинг амалдаги ҳокимиятига ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, тинчлик қарор топиши ва долзарб муаммоларни ҳал этишдаги ёрдамлари юқори баҳоланди.

Ўз навбатида Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари юртимиз тараққиётининг янги даврида барча соҳалар қатори, диний-маърифий жабҳада ҳам кенг кўламли ўзгаришлар бўлаётгани, хусусан, янги масжид-мадрасалар, очилаётгани, Қуръони карим курслари фаолият юритаётгани, Фатво маркази иш бошлагани, ҳаж ва умра қилувчилар сони ошаётгани ва Ислом цивилизацияси маркази каби йирик лойиҳалар ишга туширилаётганини алоҳида қайд этдилар. Ўзбекистон уламоларининг Афғонистон диёрига тарихий ташрифи ҳам мана шундай янгиланишларнинг узвий давоми экани эътироф этилди.


🤝 Дин пешволари ўзбек ва афғон халқларини азал-азалдан ягона дин, муштарак мақсадлар бирлаштириб туришини ифодалаш баробарида уламолар ҳамкорлигини йўлга қўйиш, илмий-тадқиқот, таълим-тарбия, ўзаро тажриба алмашиш, малака ошириш ва диний-маърифий йўналишларда алоқаларни жорий этиш юзасидан ўзаро фикр алмашдилар.

🟢Афғонистонлик мутасаддилар Ўзбекистон замини қадим-қадимдан илм-маърифат тараққий этган юрт экани, дунё тамаддунига ҳисса қўшган Имом Бухорий, Имом Термизий, Баҳоуддин Нақшбанд каби буюк мутафаккирлар етишиб чиққанини эътироф этиш баробарида айни кунларда ҳам ушбу диёрда турли соҳалар жадал равнақ топаётгани, айниқса, диний соҳада яхши натижаларга эришилаётганини эътироф этдилар. Хусусан, Иршод, ҳаж ва вақф ишлари вазири Нур Муҳаммад Сақиб жаноблари жорий йил март ойидаги Ўзбекистонга қилган ташрифи жуда катта таассурот қолдирганини мамнуният билан эсга олди.

Мезбонлар Балҳ вилоятида Имом Бухорий мадрасаси бунёд этилаётгани, Ўзбекистон – Афғонистон чегарасида барпо этилган “Термиз халқаро савдо маркази” эркин савдо зонаси ҳамда инсонпарварлик ёрдамлари учун Афғонистон халқи номидан Ўзбекистон раҳбарияти ва халқига миннатдорлик изҳор этдилар.


🕌 Сафар асносида мамлакатимиз томонидан барпо этилаётган Балҳ вилоятидаги Имом ал-Бухорий мадрасаси, Мозори Шариф шаҳрида жойлашган “Равзаи Шариф” масжид-мажмуаси, Кобул шаҳридаги “Пағмон қасри” мажмуаси кабиларни зиёрат қилинди. Шунингдек, Кобул шаҳрида жойлашган “Бобур” қадамжосида Қуръони карим тиловат қилиниб, буюк шоир, истеъдодли саркарда, бобурийлар сулоласи асосчиси, темурий шаҳзода Заҳириддин Муҳаммад Бобур руҳи шод этилди.

💬 Ўзбекистон уламоларининг Афғонистон сафари икки мамлакат дин пешволари ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга олиб чиққани билан аҳамиятли бўлди.

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ @Muslimuzz/featured' rel='nofollow'>YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


ALLOH TAOLONI ERTAYU KECh ZIKR QILISHNING FAZILATI

“Ertalab va kunning ikkinchi yarmida Rabbingiz nomini zikr qiling!” (Inson surasi 25-oyat).
Mazkur oyat “Rabbingiz ismi bilan zikr qiling” yoki “U Rabbisining ismini yod etib, namoz oʻqidi” (Aʼlo surasi, 15-oyat) oyatida kelganidek, “Rabbingiz nomi ila namoz oʻqing” yoki “Rabbingiz nomini yod eting!” yaʼni har vaqt Uni yodingizda tuting, degan maʼnolarni anglatishi mumkin.
Oyatdagi بكرة [bukrotan] – “ertalab”, soʻzidan bomdod namozi, أصيلا[asiyla] – “kunning ikkinchi yarmi” soʻzidan esa peshin va asr namozlari iroda qilingan boʻlishi ham mumkin.
“Yana kechaning bir qismida ham Unga sajda qiling va uzun tunda unga tasbeh ham ayting!” (Inson surasi 26-oyat).
Agar avvalgi “Ertayu kech Rabbingiz nomini yod eting!” oyati farz namozlari haqida boʻlsa, ushbu oyat esa tungi nafl namozlar maʼnosida boʻlishi ham mumkin. Agar shu maʼnoda boʻlmasa, U Zot goʻyo: “Rabbingizni kecha va kunduzning har bir vaqtida zikr qiling” yoki “Rabbingizning ismi hatto kecha va kunduzning har bir onida zikr qilingan boʻlsin”, degandek boʻladi.

@Sirli_uzz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

🍂 Хайрли тонг 🍂

Аллоҳ таоло бугунги кунингизн
и тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин!

Бизга яна бир янги кунни ҳадя қилган Роббимизга ҳамд айтамиз! Алҳамдулиллаҳ


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕌 @Sirli_uzz


Уч нарсани ҳаргиз унутма:

• Аллоҳнинг неъматлари олдингда кўринган заҳоти ҳамд айтишни;
• Ризқнинг сенга келиши кечиккан пайтда истиғфор айтишни;
• Бошингга машаққат тушганида "Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ" (Куч ҳам, қувват ҳам фақат Аллоҳдандир) дейишни.

Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий роҳимаҳуллоҳ


Репост из: Shayx Nuriddin Xoliqnazar
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

📹 САВОБИ ТЎХТАМАЙДИГАН ЕТТИ АМАЛ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❓Соҳиби узр маҳсига масҳ тортиши мумкинми?

Ғуломиддин домла Холбоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси


YouTube | Instagram | Facebook | @fatvouz' rel='nofollow'>Tiktok

🔗 Улашинг: @diniysavollar


«Айримлар рўзамни бузади дея бир қатра сув ичишдан қўрқадилар-у, бироқ охиратини бузадиган бировларнинг ҳақларидан ҳазар ҳам қилишмайди».

Имом ҒАЗЗОЛИЙ раҳимаҳуллоҳ
@Sirli_uzz


Шеърият#

Дам ғанимат дўстлар дийдор ғанимат, дўстлар,
Ҳар нафас қадрин билинг меъѐр ғанимат, дўстлар,
Очкай ул аъмо кўзинг ағѐр ғанимат, дўстлар,
Пиру устод акрабо ғамхор ғанимат, дўстлар
Ёр ғанимат дўстлар дийдор ғанимат, дўстлар,

Ҳамнишин-ҳамдам билан, дунѐ ғанимат, дўстлар.
Дўст базмин тарк этиб кетмак ўзингга ор бил,
Ёрсиз бекас кишининг, ҳолини абгор бил,
Тўғри йўлга бошласа ҳар кимсани хўстор бил,
Рози дил этган кўнгилни, маҳрами асрор бил,
Дўст билан ўтган нафас, фурсат ғанимат, дўстлар.

Базми айши бирла ҳар, соат ғанимат, дўстлар.
Навжувонлик мавсумин, ўткар қари мардлар билан,
Бўлма ѐру муниси, умрингда номардлар билан,
Юрма мағрур бехабар, беғаму бедардлар билан,
Равнақ ақлинг топғусидир, покдомонлар билан,
Мард ғанимат, дўстлар, мардон ғанимат, дўстлар.

Дунѐда ўйнаб кулинг, хандон ғанимат, дўстлар.
Қувватинг борида сен, бўлма бировга тобе,
Яхшидур миннатли ошдан, ҳар кимнинг нони, оби,
Меҳнат ким, қилғай азиз, хор этар ғафлат ҳоби,
Сен ҳаром фойда истаб, бўлмағил пул кабоби,
Ким ҳалол меҳнат билан, маош ғанимат, дўстлар.

Умримиз ўтгай қуйиндек, ѐш ғанимат, дўстлар.
Мутрибий маъмурлиғи яхши хамхонам билан
Ким ҳаѐт ширинлиги яхши хамхонам билан,
Дил уйининг шодлиги яхши хамхонам билан,
Топмишам оламда шуҳрат яхши хамхонам билан,
Соғ-саломат бар ҳаѐт бўлмоқ ғанимат, дўстлар,
Хамнафас ҳурмат билан турмоқ ғанимат дўстлар.

Йўқ эдинг оламга келдинг, яхшиликни кор эт,
Ўйлама ўз бахтинги, эл бахти бирлан ѐр эт,
Сан бўлиб нафсинг қули, бўлгунча ўлгин ор эт,
Неки Комил бўлгину, эл ичра номинг бор эт,
Дам ғанимат дўстлар, ҳамдам ғанимат, дўстлар,
Ёру-ѐронлар билан, бирдам ғанимат, дўстлар.
Комилжон Отаниёзов


@Sirli_uzz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🗣"БУ ЮРТНИНГ ҲАР БИР ҚАРИЧ ЕРИДА ОЛИМНИНГ ИЗИ БОР..."

Муҳаддис аллома Муҳаммад Аввоманинг "Ислом – тинчлик ва эзгулик дини" мавзусида ўтказилган халқаро анжуманда сўзлаган нутқидан. Тошкент. 2024 йил 15-октябрь

#Islom_tinchlik_va_ezgulik_dini #anjuman

🌐
@Sirli_uzz


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Сизлар менга олти нарсанинг кафолатини беринглар, мен сизларга жаннатнинг кафолатини бераман”, дедилар.

1. Гапирганда рост сўзланглар.

2. Ваъда берсангиз, устидан чиқинглар.

3. Омонат қўйилса, хиёнат қилманглар.

4. Фаржларингизни сақланглар.

5. Кўзларингизни (номаҳрамдан) асранглар.

6. Қўлларингизни тийинглар.

Имом Аҳмад ривояти.
@Sirli_uzz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ !

Шанба тонги муборак !

Аллоҳим тонгимизни нурафшон,
Кўнглимизни хотиржам,
Чеҳрамизни нурли қилсин.
Танамизни саломатлик,
Юзимизни эсa табассум безаб турсин !
Бахт, омад ва муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамроҳимиз бўлсин !
Роббимиз дунё ва охиратнинг яхшиликлари билан мукофотласин !
@Sirli_uzz


Репост из: Din ishlari bo‘yicha qo‘mita
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Reportaj 24 | «Imom Termiziy ilmiy merosining islom sivilizatsiyasida tutgan o'rni» mavzusidagi xalqaro anjuman doirasidagi tadbirlar
#17oct #uzbekiston24

🌐 Din ishlari boʻyicha qoʻmita
Axborot xizmati

Telegram | Instagram| Facebook | Twitter


Репост из: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Имом Термизий илмий меросининг ислом цивилизациясида тутган ўрни” мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуман иштирокчиларига мурожаати

Послание Президента Шавката Мирзиёева участникам международной научно-практической конференции «Роль научного наследия Имама Термези в исламской цивилизации»

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Показано 20 последних публикаций.