Тезкор янгиликлар | Сирдарё


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ



Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қаршидаги Марказий стадионда тортишув

Айни пайтда "Насаф" ва "Навбаҳор" жамоалари куч синашмоқда. Баҳсда футболчилар ва клуб мураббийлари жанжаллашиб кетди. Афсуски, биринчи бўлим меҳмонлар фойдасига ҳал бўлди.

"Насаф" - "Навбаҳор" 0:1


Кечир мени она тилим!..


Бўлди. Хитой сукут сақлади. Жиддий жавоб бўлмади. Улар «Ё, Мао пирим» деб эртадан АҚШга санкция қўллаворса-я? (🙈) Ҳазил. Қанчалар ғалати эшитилмасин, бугунги Хитой иқтисоди шунчалар қудратли.

АҚШ ва Хитой муносабатларига чуқур дарз кетди. Бунинг оқибатлари энди нималарда намоён бўлишини вақт кўрсатади.

Фикримизча, Хитой провакацияга провакация билан жавоб беришни маъқул кўрмади. Совуққон ва кескин, тасирчан жавоб бўлади барибир.

Нақд гап шуки, ҳозирча қиёмат қўпмади, учинчи жаҳон уруши бошланмади. Ҳайрият!


АЙНИ ДАҚИҚАДА ДУНЁ КАТТА УРУШ БОШЛАНИШИ ХАВФИ БИЛАН ТУРИБДИ

🛩 Бортида АҚШ вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси бўлган сомолёт Тайванга қараб учмоқда.

🇨🇳 Хитой пропагандаси бу самолёт Тайванга учса, уриб туширилишидан огоҳлантирган. Тайван яқинидаги Хитой провинциясида ҳарбий куч йиғилган, кеча ва бугун ҳаво ҳужуми қуроллари синовдан ўтказилган.

✈️ Бортни махсус қирувчи самолётлар кузатиб бормоқда. Спикернинг Осиё турнеси можароли тус олмоқда. АҚШ Тайваннинг асосий қурол етказиб берувчиси ҳисобланади.

🛰 Нэнси Пэлосининг парвоз йўналишини онлайн режимда 400 мингдан зиёд киши кузатиб бормоқда. Дунё шу дақиқаларда катта уруш ёқасига келиб қолди. Арзимас учқун икки қудратли куч ўртасида оловли муҳорабани бошлаши мумкин.

❗️Эслатиб ўтамиз, Тайван 1949 йилдан буён ўзини алоҳида мустақил давлат сифатида кўради. Коммунизмдан аввалги Хитой қадриятлари билан яшайди.

P.S. АҚШда диққат марказни бошқа томонга буриш кайфияти борга ўхшайди. Украина ва Зеленский йўналиши ҳаммани чарчатди, зериктирди.


⚡️ОАВ: Тайван бўғозида Тайван ва Хитой ҳарбий-ҳаво кучлари ўртасида ҳаво жанги бошланди.


Бу йилги тест синовлари 8 августдан бошланиши режалаштирилмоқда — ДТМ

Тест ўтказиш вақтлари олдинги йилги тажрибадан келиб чиқиб, биринчи смена 07:00 дан 10:00 гача, иккинчи сменани 19:00 дан 22:00 гача ўтказиш режалаштирилган.


"Пирамида" сотилди

Чорвоқдаги машҳур "Пирамида" онлайн аукцион савдолари орқали 208 млрд сўмга (салкам 19 млн доллар) сотилибди.

Харидор VIP Logistics қўшма корхонаси бўлиб, очиқ маълумотларга кўра, ушбу компанияга Британияда очилган Harvest Industries LP (93%) компанияси, Жамшид Шокиров (5,1%) ва Абдуғаффор Шокиров (1,9%) эгалик қилади. Корхона раҳбари Дилмурод Раҳматуллаев.


Мигрантлар ва уларнинг оила аъзоларига моддий ёрдам кўрсатилади

Ҳар йили ҳоким ёрдамчилари
ёзма тавсияномасига асосан боқувчиси хорижга меҳнат миграциясига чиқиб кетган ва “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатда бўлган оилаларга 540 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади.


⚡️ Ўзбекистонда твиттер узоқ танаффусдан сўнг ВПНсиз ишлай бошлади.


Мазза қилиб ўқиётгандир.:))


Савурбаев Акмал Абдумуминович Жиззах вилояти ҳокимнинг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий масалалар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Бунга қадар А.Савурбаев Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги департамент бошлиғи лавозимида фаолият юритган.


Айтишларича, давлат грантида таҳсил олган талабалар учун давлат органларида 3 йил ишлаб бериш мажбуриятини бекор қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда.


Ўткирбек Раҳмонов Зафаробод тумани ҳокими этиб тайинланди.


Косова устидан тарихда турли даврда турли давлатлар ҳукмронлик қилган. Византия ва Булғор подшолиги ҳукмронлигадан сўнг бу ҳудудлар Сербияга ўтади, кейинчалик Усмонийлар ҳукмронлиги бошланади ва ХХ асргача давом этади.

Усмонийлар даврида бу ерда ислом тарқалди, ҳозирда Косова аҳолисининг 96% мусулмон ҳисобланади. Усмонийлар империяси Болқон урушида мағлуб бўлгач, Косова яна Сербия ва Черногорияга берилади ва бу ҳудудларда кейин Югославия тузилади. Иккинчи жаҳон урушидан сўнг Югославия конституцияси Сербия ичида Косова ва Метохия ерларига автономия беради. Осонроқ айтганда, СССР (=Югославия) Ўзбекистон (=Сербия) ичига Қорақолпоқ (=Косова) автономияси киритганидек.


👨‍👩‍👧‍👦 Косова аҳолиси албанлардан ташкил топган, лекин шу ерда можаро мавжуд:

🇦🇱 Албанлар Косовада тарихан албанлар яшаган дейишади.

🇷🇸 Серблар Косовада серблар анча узоқ вақтдан бери яшайдилар, Албанлар бу ерга кейинчалик катта миқдорда кўчиб келишган дейишади.

Югославия қулашига яқинлашгач, марказий ҳукумат (Сербия) ва маҳаллий албанлар ўртасида келишмовчилик чуқурлашади. 1989 йил Сербия президенти айирмачилик олдини олиш учун Косовадаги ўзини-ўзи бошқариш ҳуқуқини қисқартиради. Оқибатда, 1992 йилда Косовадаги албанлар мустақил Косова Республикасини эълон қилишди, аммо у вақтда Косова фақат Албания томонидан тан олинган. Косовада Косово озодлик армияси тузилди. Уларнинг мақсади Сербиядан бутунлай ажралиш ва Албания билан бирлашиб, Буюк Албания давлатини тузиш эди. Айирмачилик олдини олиш учун Югославия (Сербия) уларга қарши бир неча қирғин келтирди, шу билан биргаликда Косовадаги серблар ҳам ўз уйларни ташлаб чиқиш ёки ўлишга ҳукм қилинди.

1998-1999 йиллардаги Сербия ва Албанлар ўртасида Косово уруши бўлиб ўтди. Урушга НАТО аралашиб, Югославияни (Сербияни) бомбардимон қилди. Натижада Югославия армияси Косовани тарк этди, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Косовода Муваққат маъмурияти миссияси ташкил қилдинди. 2008 йилда Косова қайта мустақиллиги эълон қилинди, лекин Сербия буни тан олмайди ҳамда Косовани Косова ва Метохия автоном ҳудуди деб ҳисоблайди. Ҳозирда БМТнинг 193 давлатидан 98 таси Косовани мустақил давлат деб расман тан олган.


Сербия ОАВлари Косово шимолида ҳаво тревогаси сиреналари эшитилганини хабар қилмоқда.

Уларга кўра, Косово махсус кучлари Сербия билан чегарани ёпган. Бунга жавобан Сербия армияси шай ҳолатга келтирилган.

Маҳаллий матбуот, шунингдек, Косово ва Метохиянинг серб аҳолиси баррикадалар қура бошлагани ҳақида хабар берди.

Аввалроқ Сербия президенти Александр Вучич Косово полицияси мамлакат шимолида яшовчи сербларга қарши ҳарбий операция бошламоқчилиги ҳақида айтганди.


Ўзбекистон24 га эркак ва аёлни ташқи кўринишига қараб (қолган жойига қараб ҳамма ажратади, албатта) ажрата оладиган муҳаррир керак


-Миллиардлаб сўм давлат пули ўмарилган.

-Бўмаган гап, фейк!

-Фалон вазирликда миллиард сўм камомад аниқланди.

-Мутлақо асоссиз маълумот!

-Пистон ташкилот раиси ӯринбосари терговга тортилган. Растрата аниқланган.

-Ёлғон. У халқ билан мулоқот қиляпти. Иш жойида.

Тавба. Инкор қилиб, баёнот беришни ӯрганиб олди ҳаммаси. У ёғини бир амаллаб тӯғрилаб олишга ишонч бор чоғи. Талон-тарожликлар эса зимдан давом этаверади...


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Жуда ажойиб замонда яшаяпмизда...

Биологик жинси эркак бўлиб туғилган, аммо характери трассадаги аёлдан беш баттар бўлиб тарбия топган подделка «эркаклар» кўпайиб кетяпти назаримизда.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Кўп гапирадиган итлар ҳам кўпайиб кетди-а!..

Форма йиртиламан деб турибди. Яна 2-3 марта чойхонага боргандан кейин аниқ йиртилади…

Тошкентнинг Яшнобод туманида ППХ инспектори Ботир Хасанов вояга етмаган бола билан қўпол муомалада бўлгани акс этган видео тарқалди. Ходим болага унинг видеоси, жумладан «юзини интернетга чиқаришга ҳаққи йўқлигини» айтиб, акс ҳолда уни ва ота-онасини судга бериш билан қўрқитган.

ИИВ мазкур ҳолатга муносабат билдириб, инспектор фуқаро билан касб этикасига нолойиқ мулоқотда бўлганини тасдиқлади ва унинг ҳаракатлари интизомий тартибда ўрганилиб, ҳуқуқий баҳо берилишини маълум қилди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Сизнингча бу монтажми?

Показано 20 последних публикаций.

342

подписчиков
Статистика канала