МЕНЬЕР КАСАЛЛИГИ
Ички қулоқ касаллиги, бунда эндолимфа суюқлиги кўпайиб, ички қулоқ босими ошади.
Белгилари:
Касаллик дам-бадам кучли #бош_айланиши билан ўтади. Меньер касаллигида беморнинг кўнгли беҳузур (#кўнгил_айниш) бўлиб, қайт қилади (#қайт_қилиш), баъзан қулоғи шанғиллаб, яхши эшитмайди; хуруж вақтида бемор ўзини идора қила олмай қолади, юролмайди ва ҳатто ўтиролмайди. Хуруждан сўнг у, одатда, ўзини соғ сезади, бироқ буни соғайиш деб бўлмайди. Касаллик хуружи қайтарилиб туради (ҳафтада ёки ойда 1 марта). Хуруж такрорлангани сари бемор секин эшита бошлайди ва бора-бора #кар бўлиб қолиши мумкин.
Ички қулоқ яллиғланганда, мия ва мияча зарарланганда ва бошқа касалликларда ҳам шунга ўхшаш ҳодисалар рўй беради. Бундай аломат пайдо бўлганда дарҳол шифокорга кўриниш ва вақтида даволаниш зарур.
#Меньер
🩺 @Simptom_uz — ташхис қўямиз.