Ассалому алайкум. Яхши инсонларнинг ҳолатлари ўзгариб кетса ҳам, уларнинг сифатлари ўзгармас экан. Саховатли инсон камбағал бўлиб қолса ҳам, саховатли бўлиб қолаверар, мулойим, кечиримли инсон зулм кўрса ҳам, кечиримли, Аллоҳ севган инсон бўлса, номард одамлар тўдаланиб қаршилик қилсалар хам хокисор бўлиб қолаверар эканлар. Баъзи юзлар борки, уларнинг ғазабли ҳолатлари ҳам гўзал кўринар, ва баъзи юзлар борки, уларнинг таббассумлари ҳам шубҳа уйғотувчи бўлар экан. Гўзаллик қалбларнинг қаъридан чиқади-ки, бунга юз кўринишларининг алоқаси йўқ экан. Хазрати инсон, СИЗ айнан қалб қвъридан гўзаллик тарата оладиган , гўзал хулқлилар сардорисиз. Жуманинг хайри ва баракоти сизга бўлсин....