#РУҲИЯТ
📝 ТАБАРРУК
Олтмиш уч, аслида, оддий бир саноқ.
Ким учундир, балки, улуғ ёшдир бу.
Иймон нелигини
англамасданоқ,
Кимлардир шу ёшни қилади орзу.
Пайғамбар ёши деб, қилар эҳтиром,
Гўёки йилларнинг адади муҳим.
Табаррук бўлмоқчун яшаб ўтмоқ кам.
Энг камида, аввал, бўлмоқ шарт Муслим.
Ёшмисан, кексами–фарқи йўқ асло.
Иймон билан ўтса, қадрли ҳар он.
Юз йил яшаб ўтсанг иймонсиз, аммо,
Шунчаки, бешараф кимсасан, ҳамон.
Пайғамбар ёшини қилмасдан ҳавас,
Қуръонга эргашсанг, топарсан шараф.
Ва суннат йўлида фидо бўлсанг, бас.
Баски, бўла билсанг, мўминлар тараф.
Баски, пок иймон-ла яшаб ўтолсанг.
Озми-кўп умрингга айтиб минг шукур.
Аслида, сўнгги дам иймонда қолсанг,
Фақат шунда умринг табаррук эрур.
Аллоҳим, насиб эт мустаҳкам иймон,
Исломим гўзал қил, оқибатим ҳам!
Гўримда нур бўлсин қалбдаги Қуръон,
Умрим қанча бўлса, розиман бу дам!
Фақат, охиратда қилма шарманда,
Аршинг соясидан Ўзинг бер паноҳ!
Гарчи бу дунёдан ўтсам армонда,
Ҳасратга ташлама Маҳшарда, ногоҳ!
"Пайғамбар ёши"га етсам-етмасам,
Сен рози бўлсанг, бас, ожиз қулингдан.
Жамолинг кўрсатиб, Жаннатда бир дам,
Кавсар насиб этгил ул Расулингдан!
2021й.
🕊Шаҳобиддин Одил✍
@Shahobiddin_Odil
📝 ТАБАРРУК
Олтмиш уч, аслида, оддий бир саноқ.
Ким учундир, балки, улуғ ёшдир бу.
Иймон нелигини
англамасданоқ,
Кимлардир шу ёшни қилади орзу.
Пайғамбар ёши деб, қилар эҳтиром,
Гўёки йилларнинг адади муҳим.
Табаррук бўлмоқчун яшаб ўтмоқ кам.
Энг камида, аввал, бўлмоқ шарт Муслим.
Ёшмисан, кексами–фарқи йўқ асло.
Иймон билан ўтса, қадрли ҳар он.
Юз йил яшаб ўтсанг иймонсиз, аммо,
Шунчаки, бешараф кимсасан, ҳамон.
Пайғамбар ёшини қилмасдан ҳавас,
Қуръонга эргашсанг, топарсан шараф.
Ва суннат йўлида фидо бўлсанг, бас.
Баски, бўла билсанг, мўминлар тараф.
Баски, пок иймон-ла яшаб ўтолсанг.
Озми-кўп умрингга айтиб минг шукур.
Аслида, сўнгги дам иймонда қолсанг,
Фақат шунда умринг табаррук эрур.
Аллоҳим, насиб эт мустаҳкам иймон,
Исломим гўзал қил, оқибатим ҳам!
Гўримда нур бўлсин қалбдаги Қуръон,
Умрим қанча бўлса, розиман бу дам!
Фақат, охиратда қилма шарманда,
Аршинг соясидан Ўзинг бер паноҳ!
Гарчи бу дунёдан ўтсам армонда,
Ҳасратга ташлама Маҳшарда, ногоҳ!
"Пайғамбар ёши"га етсам-етмасам,
Сен рози бўлсанг, бас, ожиз қулингдан.
Жамолинг кўрсатиб, Жаннатда бир дам,
Кавсар насиб этгил ул Расулингдан!
2021й.
🕊Шаҳобиддин Одил✍
@Shahobiddin_Odil