#РУҲИЯТ
📝 АРМОН БЎЛМАСИН
Меҳрингни яширма, дилинг қил ошкор,
Айтилмаган бир сўз бўлмасин армон.
"Сени кутган эдим", деса дўстинг зор,
"Мен ҳам кутган эдим", деявер ёлғон.
Рост сўзинг дилларни яраласа гар,
Ширин ёлғон билан давола уни.
Аслида, дил бузмоқ энг катта хатар,
Шундан сўралади Қиёмат куни.
Иймонда ёлғонга ўрин йўқдир ҳеч,
Ё чин мусулмонсан, ё кофир тамом.
Аммо дил олмоқчун, ўзлигингдан кеч,
Дўстни ҳам торта бил жаннатга томон.
Аллоҳ азиз қилар кўнгил олганни,
Дилбузар кимсалар охиратда хор.
Бу синов дунёда сендан қолгани–
Ё вайрона бир дил, ё дўст вафодор.
Дўст-у душманга ҳам меҳрингни кўрсат.
Зотан, умр қисқа, ғанимат ҳар он.
Эртага сўзлашга қолмаса фурсат,
Айтилмаган бир сўз бўлмасин армон.
🕊Шаҳобиддин Одил✍
@Shahobiddin_Odil
📝 АРМОН БЎЛМАСИН
Меҳрингни яширма, дилинг қил ошкор,
Айтилмаган бир сўз бўлмасин армон.
"Сени кутган эдим", деса дўстинг зор,
"Мен ҳам кутган эдим", деявер ёлғон.
Рост сўзинг дилларни яраласа гар,
Ширин ёлғон билан давола уни.
Аслида, дил бузмоқ энг катта хатар,
Шундан сўралади Қиёмат куни.
Иймонда ёлғонга ўрин йўқдир ҳеч,
Ё чин мусулмонсан, ё кофир тамом.
Аммо дил олмоқчун, ўзлигингдан кеч,
Дўстни ҳам торта бил жаннатга томон.
Аллоҳ азиз қилар кўнгил олганни,
Дилбузар кимсалар охиратда хор.
Бу синов дунёда сендан қолгани–
Ё вайрона бир дил, ё дўст вафодор.
Дўст-у душманга ҳам меҳрингни кўрсат.
Зотан, умр қисқа, ғанимат ҳар он.
Эртага сўзлашга қолмаса фурсат,
Айтилмаган бир сўз бўлмасин армон.
🕊Шаҳобиддин Одил✍
@Shahobiddin_Odil