#РУҲИЯТ
📝 Янги йилга...
(табрик сўзи ўрнига)
Хурсанд кутар сени кимлардир,
Янги дўстдай қабул қилади...
Ҳаяжондан титрайман дир-дир,
Ҳайқириқлар бағрим тилади.
Шодликларни севаман мен ҳам,
Менда ҳам бор сиздаги юрак.
Аммо, бари бевафо экан,
Яна янги бир дўст не керак!
1975й.
—————
Бу шеър бундан роппа-роса эллик йил олдин ёзилган.
17 ёшли навқирон бир йигит янги йил арафасида кекса бир чол каби умрнинг ўткинчилигидан нолиб ўтириши бугунги ёшларга ғалати туюлиши мумкин...
Лекин мен ёшлигимданоқ янги йилни байрам деб эмас, умрнинг яна бир йили тугалланиши деб қарашга одатланиб қолганман.
Агар ўтган йилимиз ибодат маъносида баракали бўлган деб билсак, бунинг учун Аллоҳ таолога шукур айтишимиз лозим.
Агар ўтган йилимизда шариатга яхши амал қила олмаган бўлсак,
Аллоҳ таолога истиғфор айтишимиз, яъни кечирим сўрашимиз шарт.
Агар нишонлаш лозим бўлса, аслида, ибодат билан ўтган ҳар бир кунимизни байрам қилиб нишонласак арзийди.
Чунки, бизга берилган умрнинг ҳар бир йили эмас, ҳар бир куни, ҳар соати ва ҳаттоки ҳар бир дақиқасидан сўраламиз.
Агар кунларимиз, йилларимиз ибодат билан ўтса, шу кунлар, шу йиллар бизга содиқ дўстдир.
Ибодатсиз ўтган кунларимиз, йилларимиз эса, бевафо дўстлар каби, бизни ташлаб кетади. Ҳаттоки, у кунлардан ширин хотира ҳам қолмайди...
🕊Шаҳобиддин Одил✍
@Shahobiddin_Odil