#РУҲИЯТ
📝 МЕҲР
Сен қачон келасан, соғиндим роса,
Ўртаниб йиғлайди ғариб юрагим.
Чарчадим ҳар ким-ла қилиб муроса,
Билмайман кимгадир борми керагим.
Бунча ҳам тошбағир бўлмасанг, ахир,
Қийналиб кетдим-ку сендан фироқда.
Фарёдим сиғмасдан йиртилди бағир,
Шунчалар олислаб кетдинг йироққа.
Фироқинг ўртайди йиллар-ки тинмай,
Бунчалар зор қилиб ўртамоқ нечун?
Менга ҳам бир бора юз очиб жилмай,
Озроқ садақа қил, МЕҲР, мен учун!
———
Изоҳ: бу шеър севги-муҳаббат ҳақида эмас. Аниқ бир инсонга ҳам бағишланмаган. Шунчаки, меҳрга зор бир дилнинг ички туйғулари...
Бу сиз ҳам бўлишингиз мумкин ёки бирор яқинингиздир.
Шеърдан мақсад эса, ёнингиздаги ҳеч бир одамга бефарқ бўлманг, балки у сизнинг бир оғиз ширин сўзингизга муҳтождир, деган фикрни етказиш, холос.
Биродарингизга айтган ширин сўзингиз ва ҳаттоки унинг юзига самимий жилмайиб қарашингиз ҳам садақадир, унутманг!
🕊Шаҳобиддин Одил✍
@Shahobiddin_Odil