#РУҲИЯТ
📝 САБР
Шунчалар қийинми ҳамдардлик, ахир?!
Бўзлаб-бўзлаб йиғланг, мен кулган дамлар.
Таскинлар ханжардек ботади оғир.
Бунчалар бағритош бўлманг одамлар!
Бир марта чин дилдан йиғланг дардимга.
Ёлғон таскинлардан хўб тўйиб кетдим.
Энтикиб босганда сизни бағримга,
Сиз менинг ўрнимга кўзёш тўкинг жим...
Дод-фарёд қилмоққа қўрқаман Ҳаққдан,
Насиҳат қиламан ўзимга ўзим.
Аммо юрагимда чақмоқлар чаққан,
Ҳилватда тинмайин қон тўкар кўзим.
Дардимдан тошлар ҳам эриб оқдилар,
Халққа кулиб боқдим, аламим ютиб.
Кўплар эса менга ҳайрон боқдилар,
Балки, юришгандир ўлимим кутиб...
Аллоҳга ёлвориб менга раҳм сўранг,
Сабр тилагунча тоғдек сабримга.
Ўлсам, сабрим билан кафаним ўранг,
Эриган тошларни қўйинг қабримга...
2018й.
🕊Шаҳобиддин Одил✍
@Shahobiddin_Odil
📝 САБР
Шунчалар қийинми ҳамдардлик, ахир?!
Бўзлаб-бўзлаб йиғланг, мен кулган дамлар.
Таскинлар ханжардек ботади оғир.
Бунчалар бағритош бўлманг одамлар!
Бир марта чин дилдан йиғланг дардимга.
Ёлғон таскинлардан хўб тўйиб кетдим.
Энтикиб босганда сизни бағримга,
Сиз менинг ўрнимга кўзёш тўкинг жим...
Дод-фарёд қилмоққа қўрқаман Ҳаққдан,
Насиҳат қиламан ўзимга ўзим.
Аммо юрагимда чақмоқлар чаққан,
Ҳилватда тинмайин қон тўкар кўзим.
Дардимдан тошлар ҳам эриб оқдилар,
Халққа кулиб боқдим, аламим ютиб.
Кўплар эса менга ҳайрон боқдилар,
Балки, юришгандир ўлимим кутиб...
Аллоҳга ёлвориб менга раҳм сўранг,
Сабр тилагунча тоғдек сабримга.
Ўлсам, сабрим билан кафаним ўранг,
Эриган тошларни қўйинг қабримга...
2018й.
🕊Шаҳобиддин Одил✍
@Shahobiddin_Odil