#кайфият
Бир чолу кампир бор экан. Уларнинг ҳаёти болдек ширин, жуда намунали кўринар экан.
Чолдан бунинг сирини сўрашганида у шундай жавоб берибди:
– Мен доим хотинимнинг гапини тескарисини қиламан. У “ўнгга юрайлик” деса, мен “чапга юрамиз”, дейман, “чапга юрайлик” деса, мен “ўнгга юрамиз”, дейман.
– Нега ундай қиласиз, отахон — сўрашибди яна ундан.
— Кеманинг раҳбари битта бўлиши лозим, акс ҳолда у чўкиб кетади. Сўнг сўзни, сўнг қарорни эркак бериши керак, тамом! — деб жавоб берибди чол.
Кейин эса ширин ҳаётнинг сабабини кампирдан сўрашибди, унинг жавоби шундай бўлибди:
— Мен турмушга чиққанимдаёқ чолимнинг қайсар, муросасиз эканини билганман. Шуни ҳисобга олиб, қачон ўнга юришни истасам, чапга юришни, чапга юришни истасам, ўнга юришни сўрайман…
Шундай қилиб, чол умри давомида ўзини раҳбар деб ўйлаган, кемани ўзим бошқараман, деб ишонган. Аслида эса хотини хотиржам бўлиб, қийинчиликларсиз хоҳишларини амалга ошириб келган.
Ҳой аёллар, доно бўлинг!)😉
Ҳой эркаклар, хушёр бўлинг!)😅
@Senga_atalgan_xat