Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🔥❤️🔥🔥
Дарди дунёларга сиғмай гупиллаб,
Сени кутар ҳалиям юрак бечора.
Сендан эса дарак йуқ... Нахот!
Қолмадими бизларга, бирорта чора?
Бунчаям бермасанг юракка озор,
Шусиз ҳам у шўрлик доим интизор.
Сен эса бепарво битта каломинг,
Раво кўрмадинг-а қилиб эътибор...
Сабрим ҳам қордай эриб боряпти,
Изғиринда қолиб йиғлайди соғинч.
Кўнглим кун сайин музлаб боряпти,
Фақат ҳамон енгилмай кутади илинж...
Не қилай? Умидни узолмаяпман,
Ёлғизлик кун сайин домига тортар.
Сенсизликка ҳечам кўнолмаяпман,
Бу соғинч дегани ортгандан ортар.
Сендан келарми деб соғинчли нома,
Тонгларим тунларга улаб кутаман.
Кел энди баҳорим гулларга бурка!
Бўлмаса сенсизликдан музлаб кетаман...
©Инобат Рузибоева
@Senga_atalgan_xat
Дарди дунёларга сиғмай гупиллаб,
Сени кутар ҳалиям юрак бечора.
Сендан эса дарак йуқ... Нахот!
Қолмадими бизларга, бирорта чора?
Бунчаям бермасанг юракка озор,
Шусиз ҳам у шўрлик доим интизор.
Сен эса бепарво битта каломинг,
Раво кўрмадинг-а қилиб эътибор...
Сабрим ҳам қордай эриб боряпти,
Изғиринда қолиб йиғлайди соғинч.
Кўнглим кун сайин музлаб боряпти,
Фақат ҳамон енгилмай кутади илинж...
Не қилай? Умидни узолмаяпман,
Ёлғизлик кун сайин домига тортар.
Сенсизликка ҳечам кўнолмаяпман,
Бу соғинч дегани ортгандан ортар.
Сендан келарми деб соғинчли нома,
Тонгларим тунларга улаб кутаман.
Кел энди баҳорим гулларга бурка!
Бўлмаса сенсизликдан музлаб кетаман...
©Инобат Рузибоева
@Senga_atalgan_xat