Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида Ўзбек мумтоз адабиётининг йирик намоёндаси, тарихчи, давлат арбоби, истеъдодли саркарда, шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 542 йиллигига бағишланган “Шоҳ ва шоир” номли тадбир ўтказилди. Тадбирда Захириддин Муҳаммад Бобур қаламига мансуб ғазал ва рубоийларни ёд олган талабалар иштирокидаги шеърий айтишув ўтказилди ва саҳна кўринишлар намойиш этилди. Талабалар иштирокида тезкор савол-жавоблар ўтказилди. Тадбир якунида Академия бошлиғининг ўринбосари, ю.ф.д., проф. Музаффаржон Мамасиддиқов ҳамда Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти, халқаро Бобур мукофоти совриндори Муҳаммадали Абдуқундузовлар тадбирда фаол иштирок этган талабалар ва савол-жавоб ғолибларини муносиб тақдирладилар.