ОНАМ!
Илинасан топганинг менга,
Бир корингга қолар деб яраб.
Юрак бағрим эзилар она,
Оқарган соч толангга қараб.
Беозорим, фаришта Онам,
Минг афсуски қадринг кеч билдим.
Ўз умрингни тикканда менга,
Боланг бўлиб мен нима қилдим.
Ёддан чиқди, вояга етиб,
Болаликда берган ваъдалар.
Кўўўп кўнглингни оғритдим Она,
Гоҳо қилиб, сенга зардалар.
Ҳар гал мени кутиб оласан,
Борганимда ёзиб дастурхон.
Кўрсам Она, эгилган қаддинг,
Бир қўлингда қорайган қумғон.
Кўнгли ярим, ўксик болангни,
Бу туришда жинни қиласан.
Ҳали замон келар деб болам,
Шотитутдан шинни қиласан.
Кўзларимга кўз ёшлар тўлиб,
Жон тиқилиб қолар бўғзимга.
Юзинг тўла ажинни кўриб,
Келолмайман Она ўзимга.
Олтмиш ёшда, хизматим қилиб,
Ошлар дамлаб, қовун сўясан.
Қалтираган қўлларинг билан,
Юзларимни силаб қўясан.
Эх муштипар, хокисор Онам,
Куймай дейсан мени доғимда.
Мусофир бир юртда юрибман,
Хизматингни қилар чоғимда.
Йўл кутасан, соғинчдан беҳол,
Тугамас бу дунёнинг иши.
Сени мендан йироқроқ қилган,
Қуриб кетсин, рўзғор ташвиши.
Беозорим, фаришта Онам,
Минг афсуски қадринг кеч билдим.
Сен умрингни тикканда менга,
Боланг бўлиб мен нима қилдим?
(Бор мехрингни бергандинг менга, Боланг бўлиб, мен нима қилдим?)
📙-Камронбек Исмоилов. 2025.02.02.
t.me/Sani_sevamanko
Илинасан топганинг менга,
Бир корингга қолар деб яраб.
Юрак бағрим эзилар она,
Оқарган соч толангга қараб.
Беозорим, фаришта Онам,
Минг афсуски қадринг кеч билдим.
Ўз умрингни тикканда менга,
Боланг бўлиб мен нима қилдим.
Ёддан чиқди, вояга етиб,
Болаликда берган ваъдалар.
Кўўўп кўнглингни оғритдим Она,
Гоҳо қилиб, сенга зардалар.
Ҳар гал мени кутиб оласан,
Борганимда ёзиб дастурхон.
Кўрсам Она, эгилган қаддинг,
Бир қўлингда қорайган қумғон.
Кўнгли ярим, ўксик болангни,
Бу туришда жинни қиласан.
Ҳали замон келар деб болам,
Шотитутдан шинни қиласан.
Кўзларимга кўз ёшлар тўлиб,
Жон тиқилиб қолар бўғзимга.
Юзинг тўла ажинни кўриб,
Келолмайман Она ўзимга.
Олтмиш ёшда, хизматим қилиб,
Ошлар дамлаб, қовун сўясан.
Қалтираган қўлларинг билан,
Юзларимни силаб қўясан.
Эх муштипар, хокисор Онам,
Куймай дейсан мени доғимда.
Мусофир бир юртда юрибман,
Хизматингни қилар чоғимда.
Йўл кутасан, соғинчдан беҳол,
Тугамас бу дунёнинг иши.
Сени мендан йироқроқ қилган,
Қуриб кетсин, рўзғор ташвиши.
Беозорим, фаришта Онам,
Минг афсуски қадринг кеч билдим.
Сен умрингни тикканда менга,
Боланг бўлиб мен нима қилдим?
(Бор мехрингни бергандинг менга, Боланг бўлиб, мен нима қилдим?)
📙-Камронбек Исмоилов. 2025.02.02.
t.me/Sani_sevamanko