ЎЛГАНИМ ЙЎҚ!
Яшаяпман, сенсизликдан ўлганим йўқ,
Ёзда иссиқ, қишда совуқ қорим билан.
Эсласам гар, бор вужудим куйдирар чўғ,
Курашмоққа ҳол қолмади, орим билан.
Сен кетдингу, куя-куя юрак кўниб,
Ўттиз ёшда сочларимга қиров қўнди,
Севгини қўй, яшашдан ҳам умид сўниб,
Курашмоққа ҳол қолмади, орим билан.
Бўғзимда жон махкумманми тиқилишга,
Арзирмикан дунё асли сиқилишга,
Мажбурманми пойинга ё йиқилишга,
Курашмоққа ҳол қолмади орим билан.
Кўрмадим хеч, ишқ деганни нур зиёсин,
Тунлар тинглаб, куйган юрак дийдиёсин,
Ёзган қўшиқ, шеърларим ол сенга қолсин,
Курашмоққа ҳол қолмади, орим билан.
Борсам хар гал, шахри азим Қўқонимга,
Тиғ тилгандек оғриқ кирар товонимга,
Дардларимни билдирмай деб ёмонимга,
Курашмоққа ҳол қолмади, орим билан.
У сабабли элда машхур бўлганимни,
Кўрмасин деб кўзда ёшу кулганимни,
Аяшликка бир умрга севганимни,
Курашмоққа ҳол қолмади, орим билан.
Яшаяпман усизликдан ўлганим йўқ,
Ёзда иссиқ, қишда совуқ қорим билан.
Эсласам гар, бор вужудим куйдирар чўғ,
Курашмоққа ҳол қолмади, орим билан.
(Дил мехроби нураб-нураб соғинчида, Курашмоққа ҳол қолмади, орим билан..)
📙-Камронбек Исмоилов. 2025.19.01.
t.me/Sani_sevamanko
Яшаяпман, сенсизликдан ўлганим йўқ,
Ёзда иссиқ, қишда совуқ қорим билан.
Эсласам гар, бор вужудим куйдирар чўғ,
Курашмоққа ҳол қолмади, орим билан.
Сен кетдингу, куя-куя юрак кўниб,
Ўттиз ёшда сочларимга қиров қўнди,
Севгини қўй, яшашдан ҳам умид сўниб,
Курашмоққа ҳол қолмади, орим билан.
Бўғзимда жон махкумманми тиқилишга,
Арзирмикан дунё асли сиқилишга,
Мажбурманми пойинга ё йиқилишга,
Курашмоққа ҳол қолмади орим билан.
Кўрмадим хеч, ишқ деганни нур зиёсин,
Тунлар тинглаб, куйган юрак дийдиёсин,
Ёзган қўшиқ, шеърларим ол сенга қолсин,
Курашмоққа ҳол қолмади, орим билан.
Борсам хар гал, шахри азим Қўқонимга,
Тиғ тилгандек оғриқ кирар товонимга,
Дардларимни билдирмай деб ёмонимга,
Курашмоққа ҳол қолмади, орим билан.
У сабабли элда машхур бўлганимни,
Кўрмасин деб кўзда ёшу кулганимни,
Аяшликка бир умрга севганимни,
Курашмоққа ҳол қолмади, орим билан.
Яшаяпман усизликдан ўлганим йўқ,
Ёзда иссиқ, қишда совуқ қорим билан.
Эсласам гар, бор вужудим куйдирар чўғ,
Курашмоққа ҳол қолмади, орим билан.
(Дил мехроби нураб-нураб соғинчида, Курашмоққа ҳол қолмади, орим билан..)
📙-Камронбек Исмоилов. 2025.19.01.
t.me/Sani_sevamanko