ЭЙ ДЎСТ!
Ажратгандек қара жигар порамизни,
Эркак бўлиб, шунчаликка борамизми?
Ўзинг ўйла, қасам ичиб дўст бўлгандик,
Нахот энди, бир қиз бузса орамизни.
Бошим узра айланганда чархнинг тоши,
Ҳаёлингни олган бўлса қалам қоши,
Кўринмасдан ўз дўстингнинг кўзда ёши,
Нахот энди, бир қиз бузса орамизни.
Бир дастурхон атрофида турган эдик,
Қўл дуода, яхши ният қилган эдик,
Бир майизни, қирққа бўлиб еган эдик,
Нахот энди бир қиз бузса орамизни.
Қайда бўлсанг дўстим майли омон бўлгин,
Дуо қилай, омад бериб бахтга тўлгин,
Сўзим бўлмай, ўз танангга ўйлаб кўргин,
Нахот энди, бир қиз бузса орамизни.
Бепарводек сенга дўстим боқмадимда,
Бегонадек кўриб қўлим қоқмадимда,
Ҳақиқатни айтиб сенга ёқмадимда,
Нахот энди, бир қиз бузса орамизни.
Эр йигитни хиёнатлар ўлдираркан,
Юрагини ғам-ғуссага тўлдираркан,
Товонларга санчилгандек чақир тикон,
Нахот энди, бир қиз бузса орамизни.
Билар эдинг, хар вақт сени томонлигим,
Сен туфайли шунча дардда омонлигим,
Кўрганмидинг ёки бирон ёмонлигим,
Нахот энди, бир қиз бузса орамизни.
Ажратгандек қара жигар порамизни,
Эркак бўлиб, шунчаликка борамизми?
Ўзинг ўйла, қасам ичиб дўст бўлгандик,
Нахот энди, бир қиз бузса орамизни.
(Ўзинг ўйла, Аллоҳ учун дўст бўлгандик. Нахот энди бир қиз бузса орамизни..Шу юз билан қиёматга борамизми?)
📙-Камронбек Исмоилов. 2025.10.01.
t.me/Sani_sevamanko
Ажратгандек қара жигар порамизни,
Эркак бўлиб, шунчаликка борамизми?
Ўзинг ўйла, қасам ичиб дўст бўлгандик,
Нахот энди, бир қиз бузса орамизни.
Бошим узра айланганда чархнинг тоши,
Ҳаёлингни олган бўлса қалам қоши,
Кўринмасдан ўз дўстингнинг кўзда ёши,
Нахот энди, бир қиз бузса орамизни.
Бир дастурхон атрофида турган эдик,
Қўл дуода, яхши ният қилган эдик,
Бир майизни, қирққа бўлиб еган эдик,
Нахот энди бир қиз бузса орамизни.
Қайда бўлсанг дўстим майли омон бўлгин,
Дуо қилай, омад бериб бахтга тўлгин,
Сўзим бўлмай, ўз танангга ўйлаб кўргин,
Нахот энди, бир қиз бузса орамизни.
Бепарводек сенга дўстим боқмадимда,
Бегонадек кўриб қўлим қоқмадимда,
Ҳақиқатни айтиб сенга ёқмадимда,
Нахот энди, бир қиз бузса орамизни.
Эр йигитни хиёнатлар ўлдираркан,
Юрагини ғам-ғуссага тўлдираркан,
Товонларга санчилгандек чақир тикон,
Нахот энди, бир қиз бузса орамизни.
Билар эдинг, хар вақт сени томонлигим,
Сен туфайли шунча дардда омонлигим,
Кўрганмидинг ёки бирон ёмонлигим,
Нахот энди, бир қиз бузса орамизни.
Ажратгандек қара жигар порамизни,
Эркак бўлиб, шунчаликка борамизми?
Ўзинг ўйла, қасам ичиб дўст бўлгандик,
Нахот энди, бир қиз бузса орамизни.
(Ўзинг ўйла, Аллоҳ учун дўст бўлгандик. Нахот энди бир қиз бузса орамизни..Шу юз билан қиёматга борамизми?)
📙-Камронбек Исмоилов. 2025.10.01.
t.me/Sani_sevamanko