....Ойимни қайтариб бер, Художон...
(хаётий воқеа)
— Дада, ойим тузалдими?
Жажжи болакайнинг саволи шундоғам сиқилиб турган дадасининг юрагини эзди. Уғлини тиззасига утқизди-да пешонасидан упди.
— Ойинг роса чарчаган, болам. Энди бир неча кун ухлаб, дам олиши керак.
Болакай индамади. 5 ёшли болакай онасининг оғир касаллигини анча олдин фахмлади. Шифохонага дадаси куришга олиб борганда ойиси уни қучиб роса йиғлаганди. Дадаси ойинг тузалиб кетади, кейин шифохонадан жавоб беришади, деганди. Ойиси уйга қайтганида бола, ойим тузалибдилар, деб роса севинганди. Уй-хаёллари узидек соф мурғак бола ойисига бошқа сабабдан жавоб бериб юборишганларини билмасди. Хар кунгидек урнига ётаркан болакай осмонга қараб қу'лини чузди:
— Ойимни тузалишига ёрдам бер, Художон!
Бир неча кун утгач, тунда уйғониб кетди. Пилдираб коридорга чиқди. Дадаси балконда сигарет чекиб, ким биландир телефонда гаплашарди. Болакай дадасининг хамма гапларига хам тушунмади-ю шу гаплар орасидан операция, катта пул деган жумлаларни илғай олди. Бир кинода ку'рганди. Операцияда докторлар касални укол қилади, кейин у тузалиб кетади. Ойимни хам укол қилишса, соғайиб кетадилар, уйлади болакай. Урнига қайтиб ётаркан, осмонга қараб яна қулини чузди:
— Ойимни тузалишига катта пул бер, Художон!...
Болакайнинг онасининг ахволи кундан кун ёмонлашиб борарди. У эса буни билмасди. У фақат дадасининг уша кунги гапларини уйларди: операция, катта пул...
Охирги кунлар болани ойисининг ёнига киритмай қу'йишди. У уйига келиб-кетаётган куплаб қариндошларини жимгина кузатиб утирарди. Дадаси эса болакайга пул тутарди:
— Ушла уғлим, бориб музқаймоқ олиб е...
Болакай онасининг яқинлари билан видолашаётганини тушунмасди. Нихоят уни чақиришди. Ойиси ёнига олиб киришди. Кузлари шишиб кетган, оппоқ чойшаб ёпинган онасининг ёнига келди
— Кел, шириним,-ойисининг хаста овози эшитилди,-ақлли бола буляпсанми боғчада?
— ха, ойижон.
— Яхши у'зимни тойчоғим.
— Ойи, энди тузалиб кетасизми?
— Хм,-йиғлаб юборди ойиси.
— Менга яна эртак айтиб берасизми?
— Хм...
— Сизни яхши ку'раман...
Эх болакай... Ойиси билан шундай сунгги марта гаплашиб турганини қаердан хам биларди у.
Боғчадан келганида уйидаги одамларнинг куплигидан хайрон қолди. Хамма болакайни куриб кузига ёш оларди.
— Дада, ойим уйғондиларми?-дадасининг ёнига келиб су'ради у. Дадаси чуккалаб утириб уғлининг ку'зларига боқди.
— Ойинг энди уйғонмайди, болам... У бизни ташлаб кетди.
Бола тушунмади, чу'нтагини шошиб ковлади-ю, бир сиқим букланиб кетган пулларни чиқарди.
— Дада, докторга беринг, ойимни укол қилишсин. Ойим тузалиб кетса булди, мен битта хам музқаймоқ емайман, фақат ойимни тузатиб беришсин.
Уғлининг пешонасидан упаркан дадасининг куз ёшлари унинг юзига томчилади. Онасини кумишди.
Тун чуккач, урнига ётаркан болакай яна осмонга қу'лини чузди:" Илтимос, ойимни менга қайтариб бер, Художон"...
Armonim Onam