Самарқанд шаҳар иқтисодий судида буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллулининг 580 йиллигини кенг нишонлаш мақсадида тадбир бўлиб ўтди. Унда судья ва суд ходимлари Алишер Навоийнинг ҳаёт йўли ҳақида ҳамда атоқли ўзбек ёзувчиси Ойбекнинг “Навоий” романи хусусида маърузалар тинглади. Судьялар ва суд ходимлари ўртасида Алишер Навоий ғазаллари бўйича баҳру байт мусобақаси ўтказилиб, ғолиблар муносиб тақдирланди.
Вилоят суди Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими.
Вилоят суди Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими.