Боғибаланд маҳалласи анжирзорини обод ва машҳур бўлишида муносиб ҳисса қўшиб келган ҳамда кўп йиллар давомида Самарқанд халқаро аэропортида ишлаб, шу ердан пенсияга чиққан Ўктам Рофеевнинг вафоти ҳақидаги хабарни эшитиб, қаттиқ андуҳга тушдим. 71 ёшли Ўктам ака нафақат уста деҳқон, қўли гул боғбон, шу билан бирга жуда зукко, атрофидагиларга меҳрибон, дилёб, мард инсон эди.
Ҳар сафар анжирзорга журналистларни олиб борганимда, Ўктам ака билан суҳбатлашган ҳамкасбларим у кишининг деҳқончилик, анжир ва анжирзор, умуман Боғибаланд тарихи ҳақидаги билимидан лол қолишарди. Марҳум эрта баҳордан кеч кузгача анжирзордан чиқмасди, барча юмушларни янгамиз ва ўғли билан бажарарди. У кишининг укалари машҳур кардиолог, қўли эм шифокор Мўмин Рофеевдан бундан 16 йил аввал Москва клиникаларадан бирида Ўктам аканинг юрагида очиқ амалиёт жараёни ўтказганлигини, ҳар йили шифохонада даволаниб чиққанлигини эшитиб, марҳумнинг иродасига, меҳнатсеварлигига қойил қолдим.
Нима ҳам қилардик. Ўлим ҳақ. Марҳумнинг жойи жаннатдан, охирати обод бўлсин! Оиласига, яқинларига сабри жамил ато қилсин!