Репост из: Zarnews.uz
Самарқанднинг энг яхши ҳуқуқ ўқитувчиси ким?
Адлия вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган қўшма қарорга асосан бу йил илк маротаба "Энг яхши ҳуқуқ ўқитувчиси" танлови ўтказилди.
Танловнинг вилоят босқичида 48 нафар иштирокчи ўртасида икки турда баҳслар олиб борилди.
Танлов натижаларига кўра:
— Самарқанд шаҳар 40-мактаб ўқитувчиси Баҳодир Эшқулов 1-ўринни;
— Нуробод тумани 61-мактаб ўқитувчиси Суннат Рўзиев 2-ўринни;
— Жомбой тумани 28-мактаб ўқитувчиси Дилобар Одилова 3-ўринни эгаллади.
Ғолибларга вилоят адлия бошқармаси томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар топширилди. Шу билан бирга уларга танловнинг республика босқичига йўлланма тақдим этилди.
✅@Zarnews_uz