ШАРЪИЙ ҚЎШИЛИШДАН ОЛДИН ЎҚИЛАДИГАН ДУО
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар бирортангиз ўз аҳлига (жуфти ҳалолига) қўшилмоқчи бўлса:
بِسْمِ اللهِ، اللَّهُمَّ جَنِّبْنَا الشَّيْطَانَ وَجَنِّبِ الشَّيْطَانَ مَا رَزَقْتَنَا
«Бисмиллаҳи, Аллоҳумма! Жаннибнаш-шайтона ва жаннибиш-шайтона маа розақтанаа», деса, албатта, агар бундан уларга фарзанд тақдир қилинган бўлса, унга шайтон ҳеч қачон зарар етказа олмайди», дедилар».
(Бухорий ва Муслим ривояти).
Маъноси: «Аллоҳнинг номи билан. Аллоҳим, биздан шайтонни йироқ қилгин, шайтонни бизни ризқлантирган нарсанг (фарзанд)дан четда қилгин».
📖 Ушбу ҳадисдаги дуо шарҳида уламолар қуйидаги фойдаларни эслатиб ўтадилар:
⭕️ Аллоҳ номи билан бошланадиган барча ишларда барака бўлур.
⭕️ Агар ушбу дуодан сўнг Аллоҳ таоло инсонларни фарзанд билан ризқлантирса, шу дуо орқали гўдаклари шайтоннинг ёмонлигидан паноҳ топади.
⭕️ Шу дуо сабаб шайтон бу бола устидан ҳукмронлик қила олмайди.
⭕️ Бу дуо ёрдамида бола турли руҳий касалликлардан паноҳ топади.
⭕️ Яна, чақалоқ туғилганда баданида учраши мумкин бўлган турли нуқсонлар ёки жин тегишидан мазкур дуонинг баракотидан фориғ бўлади.
⭕️ Умри якунида бу бола тавҳидда – иймон калимаси билан дунёдан ўтишига сабаб бўлади.
https://t.me/doniyorqori
https://t.me/Salsabiil_shifa