Фильтр публикаций


Бир руҳсиз дарахт яшашни хоҳлаган эди Холиқи тошни ёриб унга мустаҳкам қароргоҳ қилиб берди.
Энди, Ўзи учун сени ерда халифа қилган Раббинг ҳақида нима деб ўйлайсан?!..


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇨🇭Швейцария. Мюррен тоғ тизмаси.


Бошингизга тушган ноҳушликни аллакимларга сўзлаб-тасвирлаб, ҳолатингизни икки баробар оғирлаштирманг. Улар сиз учун ҳеч нарса қилиб бермайди. Сиз ўз ҳолатингизга бошқалардан тасалли изламай, мардона туринг ва ҳурматингизни сақланг.

Биз қачонки бошимизга тушган омадсизликда кимнидир айблар эканмиз, катта ҳатога йўл қўяётганимизни сезмай қоламиз.

Ўзингизни кўмакчисиз, ёлғиз ҳисобламанг. Сизнинг устингиздан Аллоҳдан ўзгаси ҳукмронлик қилолмайди.

Бодо Шефернинг
"Ғолиблик қонуниятлари" китобидан


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қизингизни ўқитинг, чунки ҳар қандай мукаммал эркакни орқасида aёл киши туради.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Жуда кучли фикр билдирибди...


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
New-York'даги масжидда бўлган гўзал воқеа...

Видеони кўриб, мусулмон эканлигиздан ва Бухорий авлоди бўлганиздан албатта ФАХРЛАНАСИЗ!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Хайрли_тонг

🌸Aссалому алайкум! Ҳафтанинг Чоршанба тонги ва рамазон ойининг 12-куни муборак бўлсин😊

Оилангизни бахт, омад ҳеч қачон тарк этмасин.

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Бошланган янги кун, барчага омадли келсин!


#ўқиб_олинг

📍​​Агар сизда қуйидаги аломатларнинг ҳаммаси кузатилса, ўзингизни лидер санашингиз мумкин...

📌Янги билимларни эгаллашга тайёрсиз ва эгаллай оласиз.
Ҳақиқий лидер доим ўзига етишмайдиган билимни ўрнини тўлдириш ҳаракатида бўлади.

📌Сиз гапни моҳиятини  тушуниш учун эшитишни биласиз.
Диққат билан тинглаганингиздан сўнг, "сизни тўғри тушунган бўлсам.. "деб суҳбатни давом эттирасиз.

📌Сиз ҳаммага очиқсиз. Ўз кабинетингизга қамалиб олмайсиз.  Фикрларингизни ходимларга очиқ баён қиласиз ва улар билан чин кўнгилдан суҳбат қурасиз.

📌Қайта алоқа учун сиз имконият берасиз. Албатта ҳеч бир инсон идеал эмас. Лекин яна алоқа қилишга имкон қолдирмаган инсон ўсмайди ва ривожланмайди.

📌Ҳақиқий лидер ҳар қандай вазиятда ўзини табиий тутади ва ўзи маълум бир “мукаммал инсон” ниқобини ўйлаб топмайди.

📌Ўзингиз ва атрофдагиларга инсоний муносабатда бўласиз. Ўз хатоларингизни тан оласиз ва уни қандай тўғирлашни биласиз.


“ЯРАТГАННИНГ ОГОҲЛАНТИРИШИДАН ХАБАРДОРМИЗМИ?”
Худо ҳаётимизда содир бўлаётган барча воеқалар орқали бизга нимадир демоқчи бўлаётганлигини англаб етишимиз керак.
Чарльз Сперджен
Жалолиддин Сафоев таржимаси


1. Закот - сени тозалаш ва кучингни кўпайтириш учун ўтказиладиган нозик жарроҳлик амалиётидир.

2. Уйланиш - борлиқдаги энг катта масъулият. Унинг ҳар-бир тафсилоти учун ё савоб оласан ёки жазоланасан.

3. Судхўрлик - Аллоҳ таолога қарши расмий уруш эълон қилиш.

4. Барака - Аллоҳнинг махфий қўшинларидан бири.

5. Садақа - хатоларни ўчирувчи.

6. Масжид - Аллоҳнинг ўз аҳбоблари ила учрашиши учун ердаги уйи.


#жадидлар_тарбия

Адабиёти ўлмаған ва адабиётининг тараққийсига чолишмағон ва адиблар етишдирмағон миллат охири бир кун ҳиссиётдан, ўйдан, фикрдан маҳрум қолуб, секин-секин инқироз бўлур.

✍ Абдулҳамид Чўлпон


#iqtibos

Гўзал бўлишни истасангиз — аввало қалбингиздан бошланг, йўқса ҳеч қандай косметика ёрдам беролмайди.

© Коко Шанель


Мустажаб дуо.

Бир куни мўминлар амири Умар ибн Хаттоб розийаллоҳу анҳу Мадина кўчаларининг бирида чопқиллаб юрган ёш болани кўриб қолдилар. Шу онда унга ўгирилиб:
– Эй бола! Ҳаққимизга бир дуо қилгин, Аллоҳ таоло бизга раҳм қилсин, – дедилар. Шунда саҳобалар:
– Эй мўминлар амири гўдакдан дуо сўраяпсизми? Ахир сиз жаннат башорат қилинган ўн кишидан бирисиз-ку! – дея ажабланишди. Шунда ҳазрати Умар:
– Ҳа, мен ундан дуо қилишини сўраяпман, чунки у балоғат ёшига етмаган. Ҳали унинг амаллар китобига қалам юргизилмаган. Шунинг учун унинг дуоси қабул бўлади. Аммо биз мукаллаф ёшдамиз, бизнинг устимиздан қалам юргизилган, – деб жавоб қилдилар.

Болажонларга дуо қилишни ўргатинг, уларнинг дуоси мустажабдир!


#кун_ҳикмати

Дунёдаги энг оғир юк ҳасад юкидир. Чунки ҳасадчи бутун дунёдаги шод ва қувноқ одамларнинг қайғуларини ўз устига юклаб юради.

✍ Аристотел


#хайрли_тонг

Бу кун тиладим бахту-саодат,
Аллоҳ ато этсин тинчлик ва омад.
Яна кунингизга файз ато этсин,
Бу кун барчангизга хайрли бўлсин!

Ассалому алейкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Рамазон ойининг ўн биринчи куни муборак бўлсин!

Ҳар тонг сахарда уйғониб, тоат ибодат қилган банда Аллоҳнинг суюкли бандаси бўларкан...

Бутун ер юзини изласак ҳам:
~ ОНА каби чексиз меҳрибон;
~ ОТА каби тенгсиз қадрдон;
~ ИЙМОН каби туганмас давлат;
~ ИСЛОМ каби тенги йўқ қудрат топа олмаймиз...
Буларга эга эканмиз Аллоҳга шукроналар келтиришни унутмайлик азизлар!

АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ бошлаган янги кунимиз хайрли, унумли ва барокатли бўлсин.!

Аллоҳ барчамизга янги кунда янги имкониятларни яратсин ва ҳар бир кунимизни муносиб қарши олиш ҳар биримизга насиб қилсин! Ҳамиша Аллоҳ паноҳида бўлинг!

Кунингиз мазмунли ва омадли бўлсин!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Баъзилар "Вайнларни кўрсам, нимаси ёмон!? Кайфиятим кўтарилади." деб ўзини овутиши мумкин. Бироқ, илм-фан ҳам бачкана вайнлар одамларни онгсизлаштиришини тасдиқламоқда. Шунинг учун ҳозирданоқ вайнларни ўзингиз учун бойкот қилинг!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Некоторые люди отвергнут вас просто потому, что вы сияете для них слишком ярко.

Это нормально. Продолжайте сиять!


#олтин_қоидалар

🎗 Болаларингизни бой бўлиш истагида эмас, бахтли бўлиш истагида тарбияланг. Катта бўлганларида нарсаларнинг нархини эмас, қадрини биладиган бўладилар.

🎗Таомни худди доридек истеъмол қилинг. Бўлмаса дорини овқатдек ейдиган бўласиз.

🎗 Сизни яхши кўрганлар 100% сабаб бўлса ҳам сизни тарк этмай, сизнинг ёнингизда қолиш учун битта бўлса ҳам сабаб топадилар. Ёмон кўрганларга эса юзта сабаб ҳам кифоя қилмайди.

🎗 Одам бўлиш билан одамийлик орасида жуда катта фарқ бор.

🎗 Агар сиз тез юрмоқчи бўлсангиз, ёлғиз кетинг!
Лекин агар узоққа бормоқчи бўлсангиз, бирга кетинг!


“МЕН УЧУН ЎРГАНИБ КЕЛ!”

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага ўрнашгач, Бани Нажжор уруғи Зайд ибн Собитни у зотнинг ҳузурларига олиб келди. Ўшанда Зайд розияллоҳу анҳунинг ёши ўн бирда эди. Улар:
– Эй Аллоҳнинг расули! Бу бола сизни хурсанд қиладиган даражада Қуръон ёдлаган, – дейишди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: “Ўқи”, дедилар. Зайд Қоф сурасини ўқиб берди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг зеҳнидан ҳайратландилар. Унда закийлик, нурли ақл борлигини илғадилар ва дедилар:
– Эй Зайд! Мен учун яҳудийлар ёзувини ўрганиб кел. Мен мактубимни яҳудийларга ёздиришга ишонмайман.
Ўн беш кун ичида Зайд ибронийчани ўрганиб олди. У энди Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яҳудийларга мактуб юбормоқчи бўлсалар, ёзиб, у зотга яҳудийлар мактуб ёзса, уларнинг мактубини ўқиб берар эди.

Бу сайёрада биз ёлғиз эмасмиз. Бунда бошқа халқлар, миллатлар ва маданиятлар бор. Бошқа тиллар бор. Ўша маданиятни, ўша миллатлар ва уларнинг тилларини ўрганиш албатта лозимдир. Аммо бу ишни маърифат учун қилиш бошқа, фахр учун қилиш бошқа.

Бугун инглиз тили илм тилидир. Талабаларимиз бугун шу тил орқали илмий ихтисосларига эга бўлишмоқда.

Бу мутахассисликларни ўрганиш албатта вожиб. Чунки вожибга олиб борадиган нарса ҳам вожиб.

Араб араб билан гаплашганида фарангча ёки инглизча сўзларни фахрланиб қўшиб гапириши илмдан кўра кўпроқ нотурғунлик ва маданий жиҳатдан таназзулга юз буришдир. Барчанинг ўзига яраша қобилияти бор. Қобилиятсиз инсон йўқ. Бу баҳслашилмайдиган мавзу. Баъзи ўқувчиларда тил ўрганиш қобилияти юқори бўлади, аммо математикани яхши тушунмайди. Баъзи ўқувчилар эса физика ва кимёдаги тенгламаларни осонлик билан ечади, аммо тўрт қатор нарсани ёд олиши қийин. Баъзиларга эса ўн бет нарсани ёдлаш геометрик масалаларни ечишдан осонроқдир.

Оилада ҳам, мактабда ҳам боланинг қобилиятини аниқлаб олиш лозим. Сўнг ўша томонга қараб йўналтириш керак. Набий алайҳиссалом Зайд ибн Собитнинг тил ўрганишдаги қобилиятини кўра олдилар. Унга йўналиш бердилар. Натижада, жуда қисқа муддатда иброний тили ва ёзувини ўрганиб олди. Бу мислсиз натижа эди. Ҳали вақтнинг қисқалиги маъносида ҳеч ким бу натижани янгилагани йўқ.

Ибн Касир роҳимаҳуллоҳ ўзининг “Ал-бидоя ван-ниҳоя” асарида ёзади: “Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу ниҳоятда закий бола эди. Яҳудийларнинг тилини ўн беш кунда ўрганди. Форс тилини Кисронинг элчисидан ўн саккиз кунда ўрганди. Ҳабаш тилини, румийлар ва қибтийлар тилини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ходимларидан ўрганиб олди”.

Тушунаман, шифокор одам фарзандининг ҳам шифокор бўлишини истайди. Аммо улар фарзандларини ўз рағбатларига бўйсундириши, уларнинг истагини ҳисобга олмаслиги зулмдир. Агар уни ўзи майл қилган соҳага йўналтирилганида мингта шифокордан ҳам ўзиб кетадиган даҳо бўлиши эҳтимоли бор эди.

Тасаввур қилинг, агар имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ табибликка мажбурланганида уммат қанақа муҳаддисдан маҳрум бўлар эди?!

Ибн Сино муҳаддисликка мажбур қилинса, уммат қанақа табибдан маҳрум бўлар эди?!

Шоир Мутанаббийни тикувчиликка мажбур қилишганида уммат қанақа шоирдан маҳрум бўлар эди?! Ва ҳоказо...
Болаларга қобилияти бор нарсани ўргатинг!

“Набавий тарбия” китобидан


Қўчқор НОРҚОБИЛ

БИЗНИ УЛОҚТИРМА, ЗАМИН!

“Уй” деб номланган анимацион фильмдан сўнг...

Яқинда бир видео кўрдим; жуда таъсирли. “Уй” деб номланибди.
Китобларнинг уйлардан қувилаётгани ҳақида. Умумдунёвий оғриқ, бугунги кунда барча халқларнинг бошида айланаётган мусибат бўрони ифодаланган. Маънавий таназзул илдизи кўрсатилган ушбу ролик Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Отабек Ҳасанов лойиҳаси асосида тайёрланибди. Сценарий муаллифи Шокир Холиқов.
Имоним комил, шу ролик жаҳоннинг қай бир давлати кинотеатри ёки ТВ экранларида намойиш этилмасин, одамзотни жаҳолат жари сари юз бурганидан огоҳлантурувчи энг юксак фильмлардан бири бўла олади.
Чиндан шундай: китоблар нафақат уйимизни, балки, қалбимиз ва онгу шууримизни ҳам тарк этишмоқда. Уларнинг ўрнини видеовосвоса, интернет оламининг турли - туман уртуқмоғу уртармоқлари эгаллаб олди. Кўнгил ва шуурдан нур қочмоқда.
Қизиқ, ҳаммамиз сезиб турибмиз; “Китобсизлик пандемияси” бола -бақра, невара - чевараларимизни маънан фалаж, ногирон қилиб ташламоқда. Тухумдан чиқиши билан телефонга ёпишадиган мўрмалахнинг эртанги куни ҳақида қайғуруш ҳисси музлаётган биз катта авлод эса бу фожеага минг бир хавотир ила қараб, охири кўникиб ҳам қолаяпмиз, ўзимизни овутаяпмиз: “Бир гап бўлар... Ҳаммаси тамоман кўрсавод бўлиб, чириб ётмас... Мана, ичидан битта яримта “тириги” ҳам чиқаяпти-ку. “
Элчилик-да, ҳайрият-е, шу “битта - яримта” кўзи очиқ болаларимиз чиқиб турибди. Яшириб нима қилдик, аҳоли бошига китобхонлик қиёс этилса, “... нима бало, ер юзида одам кўпайсин учун дунёга келганмизми?”, – деган таҳликага борасиз.
Катталар ҳам, кичиклар ҳам китоб ўқимаяпти. Буни таҳлил этадиган бўлсак, жуда кўп гапириш, саҳифа - саҳифа ёзишимиз мумкин. Гап адо бўлмайди. Қанча гапирилаяпти.
Очиғи, муаллим ва мактабнинг қадри ер бўлиб, хоҳ мактаб, хоҳ олий таълим масканида бўлсин эркак ўқитувчиман деганнинг уруғига ўт тушиб, бари тирикчилик кўйида ўзини мардикорга урган, ўқув даргоҳлари хотин - халаж мураббиялар масканига айланган ўша даврларда ўқиган “бўш - ғовак” авлод вақти келиб амал - тақал қилиб Олий таълим даргоҳларида ҳам таҳсил олишди. Ўқишни тугатишгач, жамиятнинг турли жабҳаларига канадай тирмашишди. Майли, бошқа соҳаларни қўя турайин, ўша авлод вакиллари институтдан сўнг мактабда она - тили ва адабиётдан ҳам дарс бера бошлашди. Ўзи умрида ёлчитиб бирор бадиий китоб ўқимаган бўлса, у қандай қилиб болани китобга, адабиётга ошно этсин? Ана, энди ўша палағдадан ўн йил таълим олган ўсмирларнинг ўз омадини синиб кўриш учун институт ё университетларга ҳужжат топширгандан сўнгги шармандаликни, йўқ, даҳшатни кўрсангиз эди... Ижодий имтиҳони бор институтлардан бирида мана шундай абутурентлар билан савол - жавоб қилишимга тўғри келди. Ишонасизми, аксарияти бирортаям бадиий китоб ўқимаган. Адабиёт, бадият, ўзбек адиблари ҳақида умуман тасаввури йўқ. Қўлига китоб ушлаб кўрмаган бу шўрликларга боқиб, юрагинг орқага тортиб кетади: “...қайси иймонсиз бунга адабиётдан дарс берди, бунинг ота - онаси нима иш қиларкан, бунинг уйида китоб бормикан, одам боласи шунчалар ҳам бахтсиз бўладими, наҳотки, китоб ўқимай ҳам яшасам бўлаверади, деган шу манқуртмиялар эртага жамиятнинг бирор соҳасида жавлон ураман деса?!... Ҳа, жавлон урушиям мумкин... Ураётгандир ҳам...”, – деган оғриқли ўйлар асабларимни зир қақшатди.
Хуллас, “Уй” видеоролиги бизга бутун жамиятимизга нисбатан чинқириқ, бонг бўлибди. Шу роликни барча ТВканалларда деярли ҳар куни бериш керак. Ҳамма мактабларда кунора кўрсатиш зарур. Қўлидаги телефоннинг ичига икки букланиб, қайтмас бўлиб кириб кетган, энди чиқолмай ётган, чиқиш тасаввурига ҳам келмаётган қалб кўзидан мосуво бўлиш арафасида турган авлодни уйғотиш учун ҳам мана шундай таъсирчан роликлар керак.
Болани китобга ўз оиласи ва ўқитаётган мактабидан бошқа ҳеч бир куч қайтара олмайди. Бола китоб ўқиши учун ота - она ўрнак бўлиши, боласининг кўз ўнгида уларнинг ўзлари ўқиши лозим.

Показано 20 последних публикаций.