Sahifaa


Гео и язык канала: Узбекистан, Русский
Категория: Блоги


Кичик кўзгудан катта дунёга назар.
https://t.me/+TJOP6WXOmvUFCZxF
Админ билан тўғридан тўғри боғланиш учун:
@SahifaAdminBot

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Русский
Категория
Блоги
Статистика
Фильтр публикаций


Чор Россиясида яхудийларга нисбатан тазйиқ ва таъқиблар XIX асрдан бошлаб тизимли равишда амалга оширилган сиёсат эди.

Бу тазйиқлар кўп жиҳатдан давлатнинг ўзи томонидан қўллаб-қувватланган ҳамда қонуний шаклга солинган бўлиб, улар орасида махсус яратилган «яхудийлар яшаш ҳудуди» («черта оседлости») энг машҳуридир. Бу ҳудуддан ташқари яшаш яхудийлар учун тақиқланган эди ва бу чеклов 1791 йилдан бошлаб расман қўлланила бошланган.

1881–1884 ва 1903–1906 йилларда Россия империясининг турли шаҳарларида яхудийларга қарши «погром» деб аталган зўравонлик тўлқинлари содир бўлди. Бу погромларда минглаб яхудийларнинг уйлари ёқиб юборилган, кўплаб одамлар жароҳатланган ва ҳатто ҳалок бўлган. Погромлар баъзан расмийлар томонидан кўз юмиб турилган, айрим ҳолларда эса яширинча қўллаб-қувватлангани ҳам исботланган.

Бундан ташқари, Чор ҳукумати яхудийларнинг олий таълимга киришига чеклов қўйган бўлиб, кўпгина университетларда яхудий талабалар сони квота билан чеклаб қўйилган эди (масалан, 3% ёки 5% чегараси қўйилган). Бундай чекловлар яхудийларнинг ижтимоий ҳаракатчанлигини жиддий равишда чеклаган ва кўпларини Россияни тарк этишга мажбур қилган.

Натижада XIX–XX асрлар чегарасида миллионлаб яхудийлар АҚШ, Британия ва Ғарбий Европа мамлакатларига кўчиб кетган. Чор ҳукумати олиб борган бу тазйиқ сиёсати нафақат Россиянинг ички ҳаётида, балки бутун жаҳон тарихида муҳим из қолдирди.

Саид Комил


Эркин Воҳидов "Ёш гвардия" нашриётида шоир дўсти Сайёр билан бир хонада ишлаган. Носири Сайёрнинг туғилган куни... Стол устига бир варақ қоғоз қўйиб, шеър ёза бошлаган. Сал вақт ўтгач: "Эркин, давоми чиқмаяпти, бир чекиб келай-чи", деб ташқарига чиқиб кетибди.

Эркин ака қоғозга қараса, шундоқ мисралар:

“Мана, мен Лермонтов ёшига етдим,
Бир шоир умрини яшадим чиндан”...


Эркин Воҳидов Носири Сайёрнинг столига ўтириб, ручкасини қўлига олиб, шеърнинг давомини ёзишга киришибди:

“Қанча қоғозларнинг бошига етдим,
Ва лекин Лермонтов чиқмади мендан.

Дўстларим, ортиқча камтарлик нега,
Келажак ўн йилни кўрдим олдиндан.
Бир куни етарман Пушкин ёшига,
Ўшанда Пушкин ҳам чиқмайди мендан!”


Темур Малик


#ФАРҚ

• Олмониялик файласуф Иммануэл Кантдан сўрашди:
- Қонун билан ахлоқнинг нима фарқи бор?
• Кант жавоб берди:
- Қонунда бировнинг ҳаққини поймол қилсанг айбдор бўласан, ахлоқда эса шуни ўйлаб кўрганингда айбдор ҳисобланасан!

©️ Олинти


АҚШ ҳақида қизиқ этимологик фактлар

АҚШдаги барча штатларнинг ярми, аниқроғи 25 таси, тубжой(локал, ҳинду) америкаликлар номи билан аталган.

1. Алабама: Алабама ёки Алибаму қабиласи номи билан аталган бўлиб, улар мускоген тилида сўзлашган. Манбалар бу номнинг маъносини "чакалакзорни тозаловчилар" ёки "гиёҳларни йиғувчилар" деб талқин қилади.
2. Аляска: Алеутларнинг "алахсхақ" сўзидан олинган бўлиб, "материк" деган маънони англатади.
3. Аризона: Ўодҳам тилидаги "al ĭ ṣonak" сўзидан келиб чиққан бўлиб, "кичик булоқ" деган маънони билдиради.
4. Коннектикут: Мохика тилидаги "quonehtacut" сўзидан олинган бўлиб, "узун қўлтиқ дарё жойлашган ер" деган маънони англатади.
5. Гавайи: Асл гавайча сўз бўлиб, "она юрт" деган маънони билдиради.
6. Иллинойс: Иллиноис тилидаги "illiniwek" сўзидан олинган бўлиб, "одамлар" деган маънони англатади.
7. Аёва: Номи "кулранг қор" маъносини англатувчи Аёва қабиласи шарафига қўйилган.
8. Канзас: Номи "жануб шамоли одамлари" деган маънони англатувчи Канса қабиласи шарафига аталган.
9. Кентукки: Келиб чиқиши ноаниқ, эҳтимол ирокез тилидаги "Кентаке" сўзидан олинган бўлиб, "ўтлоқда" деган маънони англатади.
10. Массачусетс: Алгонкин тилидаги "Massadchu-es-et" сўзидан олинган бўлиб, "катта тепалик-кичик жой" деган маънони билдиради.
11. Мичиган: Чиппева тилидаги "Мичигама" сўзидан келиб чиққан бўлиб, "катта кўл" деган маънони англатади.
12. Миннесота: Дакота ҳиндуларининг "Минисота" сўзидан олинган бўлиб, "оқ сув" деган маънони билдиради.
13. Миссисипи: Choctaw қабиласи томонидан номланган дарё номи билан аталган бўлиб, "катта сув" ёки "сувлар отаси" деган маънони англатади.
14. Миссури: Номи "қайиқ ясовчилар" деган маънони англатувчи Миссури қабиласи шарафига қўйилган.


8 тоифа билан ўтирган кишининг 8 хислати ортади:
- Бойлар билан ўтирган кишининг дунёга ҳою ҳаваси ортади;
- Камбағаллар билан ўтирган кишининг шукри зиёда бўлади;
- Амирлар билан ўтирган кишининг кибри ортади;
- Аёллар билан ўтирган кишининг уларга майли ортади;
- Болалар билан ўтирган кишининг ўйин-кулгуга майли ортади;
- Гуноҳкор (осийлар) билан ўтирган кишининг журъати ортади;
- Солиҳлар билан ўтирган кишининг ибодатга ҳаваси ортади;
- Олимлар билан ўтирган кишининг илми ва тақвоси зиёда бўлади.

© Абдуллоҳ Раҳим таржимаси


Босқинчилар “маданияти”

Ватанига бостириб келган рус генерали билан учрашув чоғида Имом Шомил ундан сўради:
— Бизнинг юртга нима сабабдан бостириб келдиларинг, сизларга нима керак?
— Биз ўзимизнинг юксак маданият ва тараққиётимизни сиз ёввойиларга ўргатиш учун келдик.
Шунда Имом Шомил ортида турган мусулмон аскарлардан бирини олдига чорлаб, пояфзалини ечиб кўрсатишни буюрди. Унинг оёғи тоза пойтавага ўралган, беш вақт намоз учун таҳоратда мунтазам ювиб турилгани сабабли озода, ҳидланмаган эди. Сўнг имом рус аскарларидан бирини чақиртириб, унинг ҳам оёғини ечиб кўрсатишини сўради. Рус аскарининг оёғи кирланиб кетган, ҳиди эса чидаб бўлмас даражага эди.
Шунда Имом Шомил рус генералига юзланиб: “Сизлар олиб келмоқчи бўлган юксак тараққиёт шумиди, бизга шундай маданиятни келтирмоқчимисизлар”?


• 1893 yili Turk harbiy oʻquv yurtida talaba edim.

• Oʻqishni bitirgach vatan himoyasi janglarida qatnashdim.

• Falastin himoyasi jangidan qaytar ekanmiz yoʻlda Fransiya askarlariga roʻbaroʻ keldik.

• Ular orasida bir yuzboshi koʻzimga issiq koʻrindi, u ham mendan koʻzini uzmasdi.

• Sekin-asta oldimga keldi:
- Meni tanimadingmi, Umar?!-, dedi.
- Yoʻq!-, dedim.
- Men sen bilan Turk harbiy oʻquv yurtida birga oʻqiganman!-, dedi.

• Hayron boʻldim.

• Uni tanidim.

• U qadar qobiliyati boʻlmasada, vatanimiz, xalqimiz haqida yomon gaplarni gapirib yurishini esladim.

• Lekin Fransiya askarlari orasida yuzboshi boʻlib xizmat qilayotganiga hech tushuna olmadim va oʻzidan soʻradim.

• Voqeani shunday tushuntirdi.
- Men qachon urushda turklar gʻalaba qilsa quvona olmasdim, magʻlub boʻlsa ichimdan sevinardim va bunday ekanimning sirini topolmasdim. Bir kuni onamdan soʻradim. Onam shunday dedi:
- Men kasalxonada hamshira boʻlib ishlab yurganimda bir fransuz doktor bor edi, shu bilan «don olishib» yurdim. Natijada senga homila boʻlib qoldim. Sen oʻsha fransuzning oʻgʻlisan!
- Onamning bu gapi meni sarosimaga solib qoʻydi. Oʻsha kasalxonaga borib, men tugʻilgan yillar orasida fransuz doktor ishlaganini surishtirib, topdim va manzilini oldim. Soʻngra Fransiyaga borib haqiqiy otamni topdim. Unga onam aytgan gaplarni aytdim. U onam haqida eshitib, uni rostdan sevganini aytdi va meni tan olib, oʻzining familiyasiga oldi, hamda Fransuz harbiy oʻquv yurtida oʻqishimni davom ettirishimga imkon berdi. Koʻrib turganingdek mana, fransuz askarlari ichida yuzboshi rutbasida xizmatdaman, dedi.

• Bu yuzboshi HAROMI edi!

• Hikoyani eshitib, mendan sovuq ter chiqib ketdi.

• Shundan soʻng oʻz vatani va xalqini qoralab yurganlarni koʻrsam bular ham haromi boʻlsa kerak, degan xayol aqlimga kelaveradi!

1915 yil

©️ Umar Sayfiddin, harbiy yozuvchi.


ЎЛИК ОТ НАЗАРИЯСИ
Бу - баъзи “шахслар”, “муассасалар” ёки “давлатлар” ҳал қилинмайдиган муаммоларни қандай “ҳал қилиш”ларини тасвирлайдиган сатирик метафора. Улар ҳақиқатни қабул қилиш ўрнига, ўз ҳаракатларини оқлашга интиладилар.
Асосий ғоя оддий: агар сиз отингиз ўлик эканини тушунсангиз, энг маъқул иш бу - отни улоқтириш ва ҳаракат учун бошқа йўл излаш. Аммо амалда аксинча бўлади. Ўлик отни ташлаш ўрнига, “баъзи сиёсатчилар” қуйидаги ҳаракатларни амалга оширадилар:
- Отга янги эгар сотиб оладилар;
- Гарчи у ўлик бўлса ҳам отнинг овқатланишини яхшилашга уринадилар;
- Аслида муаммони ҳал қилмаса-да, чавандозни алмаштирадилар;
- Отни парвариш қилувчини ишдан бўшатадилар ва янгисини ёллаш орқали янги натижа кутадилар;
- Ўлик отнинг тезлигини ошириш йўлларини муҳокама қилиш учун йиғилишлар ўтказадилар;
- Ўлик от муаммосини ҳар томонлама таҳлил қилиш учун қўмиталар ёки янги ишчи гуруҳлар тузадилар. Бу гуруҳлар эса бир неча ой ишлайди, ҳисоботлар тузади ва охир-оқибат аниқ хулосага келади: от ўлик;
- Отни бошқа ўлик отлар билан таққослаш орқали ҳаракатларни оқлаш, муаммонинг сабаби машғулот eтишмаслиги эканлигини таъкидлайдилар;
- От учун машғулот дастурларини таклиф қиладилар - бу эса бюджет ҳаражатларини ошишини англатади;
- Ўлик тушунчасини қайта таърифлашга ҳаракат қиладилар - ўз-ўзи ва бошқаларни отнинг ҳали ҳам потенциалга эга эканлигига ишонтиришга уринадилар.
Хулоса:
Бу назария кўплаб “шахслар” ва “ташкилотлар” ҳақиқатни инкор қилишни афзал кўришларини, муаммони дастлабки босқичда тан олиб, ақлли ва самарали қарор қабул қилиш ўрнига вақт, ресурс ва кучларни самарасиз ечимларга сарфлашини тавсифлайди.

Интернетдан


Яқинда “Диний концепция” қабул қилинди. Бунинг ортидан динга расмий муносабат кескинлашгандай, динни ихоталашга уриниш кучайгандай таъсирот қолдираётган кўринябди. Аммо консепция бу умуммажбурий нормтив эмас. Шахсга жамиятга мажбурият юкламайди. Бу шунчаки муайян бир масала бўйича ғоялар фикрлар тизими хисобланади ва воқеликни тартибга солиш учун асос бўлиши мумкин.
Қўшимча маълумот:
Консепция норматив ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланмайди, аммо у муайян соҳадаги сиёсат ёки ислоҳотларни йўналтириш учун ишлаб чиқиладиган асосий ҳужжатлардан бири бўлиши мумкин.
Нега концепция норматив ҳуқуқий ҳужжат эмас?
Юридик мажбурий кучга эга эмас – концепцияда белгиланган ғоялар, тамойиллар ва ёндашувлар тавсиявий характерга эга бўлиб, тўғридан-тўғри юридик мажбурият юкламайди.
Ҳуқуқий нормаларни белгиламайди – у қонун, кодекс ёки низомлар каби бевосита ҳуқуқий нормаларни ўз ичига олмайди, балки уларни шакллантиришга асос бўлади.
Стратегик ҳужжат ҳисобланади – концепция, одатда, муайян соҳани ривожлантириш бўйича стратегия ёки йўл харитаси сифатида қабул қилинади.
Қачон концепция ҳуқуқий аҳамиятга эга бўлади?
Агар концепция ҳукумат ёки парламент томонидан тасдиқланса, у давлат сиёсатини шакллантирувчи ҳужжат сифатида муҳим аҳамият касб этади.
Концепция асосида қонунлар, фармонлар ёки қарорлар ишлаб чиқилиши мумкин, лекин унинг ўзи мустақил норматив-ҳуқуқий ҳужжат эмас. Консепция – стратегик ва методологик ҳужжат бўлиб, у муайян соҳада ривожланиш йўналишларини белгилайди, аммо у мустақил равишда норматив-ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланмайди.


Кимдир фикр юритишга қурби етмаса - у аҳмоқдир. Кимки фикр юритишни истамаса - у сўқирдир. Кимки фикр юритишга уринмаса - у қулдир!

Эндрю Карнеги


Рамазон адолати.

Мен ўзимга ўзим айтаман: нима учун Рамазон ойи милодий ой билан эмас, қамарий ой билан тутилади?

Жавоб шуки, Аллоҳ таоло барча одамларга ҳамма мавсумда рўза тутишни тажриба қилиб кўриш фурсатини берди.

Агар рўза қуёш тақвимига мувофиқ бўлганида, шимолда яшовчи мусулмон ҳар йили Рамазон рўзасини қийналмасдан, қиш фаслида тутар эди.

Аммо жанубда яшовчи мусулмон ҳар йили ёзда қийинчилик ва машаққатда тутар эди. Қамарий тақвимга кўра эса ҳар бир инсон гоҳида рўзани қишда тутади, гоҳида ёзда тутади. Бу энг гўзал суратдаги айни адолатдир.

Аҳмад Дийдот роҳимаҳуллоҳ


#xotira
90-йилларнинг боши эди. «Дўмдирабод» масжиди тикланган, лекин ҳали қиланадиган ишлари кўп эди. Ҳатто полларига ҳам шунчаки ДСП ташлаб қўйилган эди. Энди мустақилликка эришилган даврлари бўлгани учунми, аксарият оилалар учма-уч рўзғор тебратишарди. Катта бир оиланинг таъминоти адамизга қараб қолгани учун кўпчиликка келган тўй, бизда ҳам ҳаминқадар кун ўтиб турар эди. Баъзида у-бу жойга ифторликка чақириб қолишса, мен ҳам болалигимга бориб, бизнинг уйимизда ҳам мана шунақа рўзадорлар йиғилиб, катта дастурхонлар ёзсак, деб орзу қилардим.
Ўша йиллари Рамазон салқин пайтга тўғри келган эди. Чала битган масжидда хатми Қуръон бошланди. Ҳофизул Қуръонлар Малайзия ёки Мисрдан келган икки йигитча эди (ёш бола бўлганим учун фарқига ҳам бормаганман). У пайтларда қорилар кам бўлгани сабабми, ўн кунда хатми Қуръон тугатилиб, қорилар яна бошқа масжидда қайтадан бошлашарди. Шунинг ҳисобига хатмоналар ярим кечагача чўзилиб кетарди.
Бир куни таровиҳда турар эканман хатимга ўтиб бераётган қориларнинг оёқяланглиги эътиборимни тортди. Кун салқин, камига масжид чала битгани учун бугунгидек шароитлар йўқ эди. Эртаси куни саҳарлик қилиб ўтирганимизда шу ҳақида гапирдим. Бир неча кун аввал адам бир қанча қалин пайпоқ олиб келган эдилар. Менинг гапимни эшитгач, ўша пайпоқлардан олиб бориб берсанг бўлар экан, деб қолдилар. Бироз тараддудландиму, лекин кечки пайт таровиҳга чиқиб кетаётганда иккита пайпоқни қўйнимга солиб олдим. Намоз ҳам тугади. Ҳамма тарқала бошлади. Мен эса қўйнимдаги пайпоқларни қандай беришни билмайман. Шунда мен билан намозга чиққан бир синфдош дўстим уйга кетамизми, деб қолди. Унга дардимни айтдим. «Эээ, шуни ҳам ўйлаб ўтирасанми? Қани, биттасини менга бер-чи. Кетдик!» деб тўғри ҳамма қориларни ўраб олган даврага етаклаб кетди. Қизариб-бўзариб қўлимдаги пайпоқни ҳалиги қори йигитга узатдим. Ўзининг тилида миннатдорчилик билдирди. Одамларнинг орасидан чиқар эканман, елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди.
Эртаси куни пайпоқ эсимдан ҳам чиқиб кетган экан. Таровиҳда қорилар кириб келишаётганида беихтиёр кўзим уларнинг оёқларига тушди. Икковлари ҳам минг истиҳола билан берган пайпоғимни кийиб олишган эди! Энди ўша пайтдаги хурсандчилигимни тасаввур қилаверинг. Тезроқ намоз тугасаю, уйга бориб, ҳаммага айтиб мақтансам...
Ҳар Рамазонда хатми Қуръонлар қилиниб, охирида қориларимиз тақдирланганини кўрсам, хаёлимнинг бир четидан ўша пайпоқ воқеаси ўтаверади. Болалигимнинг ажралмас хотирасига айланган бу воқеани ҳатто ўша синфдошим дўстим ҳам эслай олмас керак бугун...

Махмуд Махкам


#сарказм
Миллатчи эмасман, лекин...

Эллик ёшни қоралаб қолган рус аёлга уй сотдим. Туркияда ишлаб, пул йиғиб келиб квартира олди. Олди-сотди пайти телефони жиринглаб қолди:
"Мерхаба! Аллаҳ насип эдерсе, ҳафтая гелирим. Табии, бана гувенебилирсиниз" деди аёл туркчада жуда чиройли қилиб.
— Анча бўлдими туркчани ўрганганингизга?
— Чего? Я не понимаю по узбекски.
— Давно знаете турецкий?
— Ой, уже шесть лет там работаю.
— А в Узбекистане сколько лет живете?
— Я родилась здесь!
— Тушунарли...
— Что?
— Понятно!

Интернетдан


Жиддада бўлган воқеа

Чорраҳалардан бирида кичик юк машинаси ва енгил машина тўқнашиб кетди. Юк машина ҳайдовчиси суданлик, енгил машина эгаси саудиялик бўлиб, тўқнашув натижасида иккала машинага ҳам айтарли даражада зарар етмаганди.

Саудиялик жаҳл билан машинасидан тушиб, тўқнашув тўлиқ ўзининг хатоси натижасида бўлганига қарамай суданликни сўкиб, ҳақоратлаб, лаънатлаб, олдига борди-да, юзига тарсаки тортиб юборди. Зарбанинг кучлилигидан суданлик ҳайдовчининг кўзи чиқиб кетишига бир баҳя қолди. Лекин у "Сенга Аллоҳ кифоя қилсин. Ишимни унга топширдим. Мен сенинг ҳаққингда хато қилган бўлсам, Аллоҳнинг Ўзи мени ҳисоб-китоб қилсин. Агар менга зулм қилган бўлсанг, Аллоҳ сендан кечиктирмасдан, тезлик билан ўч олсин", дея олди холос...

Суданлик киши воқеанинг давомини ҳикоя қилади:

"У ердан кетдим. Ичимда бир олов ёнар, қайта-қайта "Ҳасбияллоҳ, ҳасбияллоҳ (менга Аллоҳ кифоя)" деб айтардим.

Бир неча кун ўтгач мол бозорига бориб, машинамни бир четга қўйдим. Шу пайт бир киши келиб, "Иккита қўйим бор. Анави кўчадаги ошхонага олиб бориб бермайсанми?" — деб сўраб қолди. Мен рози бўлдим. Қўйларни машинага юкладик, у ўзининг машинаси билан олдинга ўтиб, йўл кўрсатиб борди. Манзилга етгач қўлимни ушлади-да, "Мени танидингми?" деди. "Йўқ", дедим. У: "Мен сен билан машинада тўқнашиб кетган, юзингга урган кишиман", деди. Мен яна ўша кунгидек "У ишни ҳузурида ҳақлар зое бўлмайдиган Зотга (Аллоҳга) топширганман", деб жавоб бердим.

Шу вақт унинг кўзларига ёш келди: "Қанийди ўшанда менинг устимдан полиция ёки судга арз қилганингда... Ёки мени уриб қасосингни олганингда... Сен ишингни топширган Зот ўша воқеанинг эртасигаёқ мендан қасос олди: худди шу машинада автоҳалокатга учрадим, икки фарзандим, ўғлим ва қизим ҳалок бўлди... Аллоҳга қасамки, мен кўчаларни кезиб, кечирим сўраш, розилигингни олиш учун ўн беш кундан бери сени қидираман. Менга келган мусибатга сабр қилдим, буни қилган зулмим учун дунйода берилган жазо деб билдим. Лекин аниқ ишондимки, охиратдаги ҳисоб-китобдан қочиб қутулиб бўлмас экан. Мана мен олдингдаман. Сендан фақат бир нарсани сўрайман: мендан қасосингни ол, хоҳлаган ишингни қил, лекин мени кечир!"

Унинг ҳолатини, йиғлаётганини кўриб раҳмим келди. Унга: "Кечиримли киши ҳурматга сазовордир. Аллоҳ сени кечирсин, гуноҳларингни мағфират қилсин", дедим.

У кетди. Олдимдан узоқлашар экан, қайта-қайта "Аллоҳга қасамки, бундан кейин ҳеч қайси мусулмонга зулм қилмайман! Аллоҳга қасамки, бундан кейин ҳеч қайси мусулмонга зулм қилмайман!" — деб айтарди..."

-------------------------------------

Бу ҳаётда содир бўлган, воқеий қисса.

Мазлумнинг дуосидан эҳтиёт бўлинг. Одамларга озор бериб, "Табиатан шундай одамман", деб ўзингизни оқламанг.

Жим турган ҳар қандай киши жавоб қайтаришдан ожиз эмас. Шундай кишилар бўладики, қалби оғриётганлиги, агар гапирса, бу оғриқ янада кучайиб кетиши туфайли жим туради. Шундайлар бўладики, гапирган гапи фойда бермаслигини билгани учун ҳам сукут сақлайди. Яна шундай одамлар бўладики, бошқаларга зарар бериб қўймаслик учун ғазабланган вақтида сукут сақлайди.

Адҳам Олимжонов


Умар розияллоҳу анҳу Каъб розияллоҳу анҳуга: "Менга ўлим нима эканини айтиб беринг" дедилар. Каъб уни шундай таърифладилар: "Эй амирул-муъминийн, у одам боласи қорнидаги тикони кўп дарахтга ўхшайди. Унинг томириям, бўғимиям бўлмайди. Илло қўллари бақувват бир одам бу дарахтни ундан тортиб, суғуриб олади" дедилар.

Буни эшитган Умар йиғлаб юбордилар.


​​#деган_экан

Электромобиллар ҳам экологик муаммоларни келтириб чиқаради. хусусан:
1. Электромобиллар аккумуляторининг экологик таъсири
Электромобиллар литий-ион аккумуляторлардан фойдаланади, ва бу аккумуляторлар ишлаб чиқариш ҳамда утилизация қилиш жараёнида айрим экологик муаммоларни келтириб чиқаради:

- Хомашё қазиб олиш: Литий, кобальт, никель ва графит каби элементлар аккумуляторлар учун муҳим. Уларни қазиб олишда жуда кўп миқдорда энергия сарфланади, ерости ресурсларига зарар етади, сув ва ҳаво ифлосланишига сабаб бўлиши мумкин.

- Масалан, кобальт қазиб олиш жараёнлари кўпинча атроф-муҳит ва инсонлар учун хавфлидир. Ишлаб чиқариш жараёни: Литий-ион аккумуляторлар ишлаб чиқариш катта миқдорда углерод чиқиндиларига сабаб бўлади. Айниқса, бу энергия кўмир ёқиб ишлаб чиқариладиган давлатларда сезиларли таъсир қилади.

- Утилизация ва қайта ишлаш: Электромобиллар аккумуляторларини қайта ишлаш ҳали ҳам мураккаб ва қиммат жараён ҳисобланади. Агар улар нотўғри утилизация қилинса, улардаги заҳарли кимёвий моддалар (литий, кобальт, никель) тупроқ ва сувни ифлослантиради.

2. Электромобиллар электр энергия манбаи билан боғлиқ муаммолари
Электромобиллар "ноль эмиссия"ли бўлса ҳам, улар ишлайдиган электр энергия манбаи катта роль ўйнайди. Агар электр энергияси асосан қайта тикланмайдиган манбалардан (масалан, кўмир ёки нефть ёқиш орқали) олинса, электромобиллар айрим ҳолатларда ички ёнув двигателига эга машиналардан ҳам кўпроқ углерод чиқиндилари келтириб чиқарган ҳисобланади.

ЧатЖПТ


Малик Иброҳим ас-Самарқандий – 600 йил олдин жануби шарқий Осиёда таниқли бўлган ватандош

Малик Иброҳим ас-Самарқандий (7 апрель 1419 йилда вафот этган), Сунан Гресик ёки Какек Бантал номи билан ҳам машҳур бўлган. Какек Бантал ("Ёстиқ Бобо") лақабини Қуръонни ёстиқ устига қўйиб ўқиш одати туфайли олган.
Трихий манбаларда Махдум Иброҳим ас-Самарқандий (маҳаллий талаффузда Шайх Иброҳим Асмараканди) сифатида тилга олинади.
Ас-Самарақанди XVI асрда Ява оролларига келган ва умрининг сўнгида вафот этгач Тубан вилоятида дафн қилинган.
Голландиялик тадқиқотчи Мартин ван Брюйнессенга кўра, Малик Иброҳим ва унинг шогирдлари Кубравия тариқатига мансуб бўлган. У отаси Шайх Жумадил Кубро билан бирга Явага келган. Унинг акаси Мавлоно Исҳоқ эса хозирда индонезиянинг Суматра оролининг шимолидаги Пасайга кетган.

Малик Иброҳим аввал Чампа (ҳозирги Вьетнам) ҳудудида 13 йил яшаб, аҳолига тиббий хизмат кўрсатган ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш йўлларини ўргатган. У ерда Деви Чандравулан исмли маҳаллий ҳокимнинг қизига уйланган ва иккита ўғил кўрган: Али Раҳматуллоҳ (кейинчалик Сунан Ампел) ва Али Муртазо. Кейинчалик Малик Иброҳим оиласини Чампада қолдириб, Явага қайтган.

XIV аср охирларида у Гресик шаҳри яқинидаги Сембало (ҳозирги Лерн, Маняр) ҳудудига тушган. У ерда маҳаллий аҳоли билан танишиб, савдо ишларини бошлаган. Ҳинд динининг касталар тизими ҳукмрон бўлган Явада у барча қатламлар билан тенг муомала қилгани сабабли, қуйи қатлам вакиллари уни қўллаб-қувватлашган ва исломни қабул қилишган.

Малик Иброҳим Мажапаҳит султони билан учрашиб, Гресик четида даъват ишлари учун ер олишга муваффақ бўлган ва у ерда мадраса очган.
Бир ривоятга кўра, Малик Иброҳим сувсизлик сабабли қурбонликка берилаётган бир қизни қутқарган ва намоз ўқиб, ёмғир ёғишини сўраган. Ямғир ёғгач, қурбонлик

Малик Иброҳим 822 ҳижрий (7 апрель 1419) йили вафот этган ва Гапура, Гресик (Шарқий Ява) да дафн қилинган.
Малик Иброҳим қабри ҳар йили минглаб зиёратчилар томонидан зиёрат қилинади. 2005 йилда 1,5 миллиондан ортиқ зиёратчи ташриф буюрган. Қабр ёнида ҳиндистонлик тош усталари томонидан ясалган араб ёзувли мармар ёдгорлик мавжуд. Ёзувда:
"Бу Аллоҳ томонидан афв этилган ва буюк бахтга сазовор бўлган инсоннинг қабридир. У амирларнинг устози, султон ва вазирларнинг маслаҳатчиси, камбағаллар ва муҳтожларнинг дўсти эди. У буюк дин уламоси, ўзининг эзгуликлари билан машҳур бўлган. Аллоҳ унга раҳмат ва жаннат насиб этсин. У 822 ҳижрий йили, душанба куни вафот этди."

Гресик шаҳар ҳокимияти ҳар йили "Гебяр Мавлид" фестивалини ташкил этиб, Малик Иброҳим таваллудини нишонлайди ва маҳаллий маданиятни тарғиб қилади.
Унинг ўғли Али Раҳматуллоҳ (Сунан Ампел) Ява оролида исломни давом эттирган ва Вали Сонгонинг энг машҳур аъзоларидан бири бўлган. Унинг иккинчи ўғли Али Муртазо ҳам ислом тарғиботида иштирок этган.

Интернетдан


Бир қария чўпон қўй-сигирларини боқиб, эрта сахардан то кечгача яйловда юрар эди. Аксар холларда тепаликка яқин ўсган олма дарахти тагида дам олар, олмалари пишган махал ўша дарахт билан сухбатлашар эди:
- Қани болам, мендай бир қариянинг олмасини бериб юбор-чи, - дер эди.
Худди ўша пайт мазаси сўз билан таърифланмайдиган даражада ширин бўлган, хиди хам ўзгача уфуриб турган бир олма – тўп этиб ерга тушар эди. Қария эса ўша ғарқ пишган олмани олиб, қўлидаги кичкинагина қаламтароши билан тилим-тилим қилиб кесар эди-да, халтасидан айронинини чиқариб, енгилгина тамадди қилиб олар эди. Сўнг, отасидан қолган Қуръони Каримини авайлабгина қўлига олиб, аста-секин ўқий бошларди.
Чўпон ота ушбу олма кўчатини бундан қарийб йигирма йиллар илгари эккан. Ўша вақтда кўчатни тез-тез суғориб турар эди. Бундан ташқари, намоз учун тахорат олганида обдастадаги ортиб қолган сувларини хам яхши ниятда кўчатга қуйиб юрди.
Қарияниг юзи ювилган тахорат сувида хам хикмат бордир, ким билсин. Хулласи калом, Аллох инояти билан халиги олма кўчати тезда кўкариб, гуркираб ўса бошлади. Орадан кўп вақт ўтмай мева хам беришга тушди.
Чўпон ота у пайтларда ёш бўлгани учун қайсидир чиройли олмага кўзи тушса, дархол қўлини чўзиб олаверарди. Ха... Аммо, орадан йиллар ўтди, халиги қирчиллаган ёшгина йигитча - қариб, бели букилиб, мункиллаган чол бўлди. Олма дарахти эса, аксинча, кун ўтган сайин бўй чўзиб, гўёки чинор дарахтидай баланд бўлиб бораверди.
Олма дарахти қанчалар ўсиб-улғаймасин, барибир чол учун у ёшгина боладай эди. Хали хануз уни “Болам” дея эркалатарди. Йиллар ўтиб анчагина қариб қолган чол ўз боласидай бўлиб қолган олма ёнига келиб, силаб-сийпар эди-да, сўнг:
- Қани болам, шохингдан бугунги насибамни хам тушир-чи, дер эди.
Худди айтганидай: хеч қанча вақт ўтмай бир олма тўп этиб тушарди. Айни холат бир неча йиллар бўйи узлуксиз, бирдай такрорланиб турди. Хақиқатан, чол сўраган вақтда олманинг тушмай қолиши - бирор маротаба хам юз бермаган эди. Қишлоқ ахли қариянинг бундай ғайритабиий кароматларини бир неча бор кўргач, “чўпон ота авлиё экан” деган гап хам тарқатиб юборишди.
Кунларнинг бирида чўпон ота яна халиги олма дарахти соясида ўтириб, бироз мизғиб олди. Озгина дам олган бўлиб, сўнг намозини ўқиди. Кейин олмага қараб, хар доимгидай: ўша кунги олмасини сўради. Лекин, нимагадир олма мевалари ғарқ пишиб турса-да, қариянинг қўлига бирорта хам олма тушмади.
Қария хайрон... Бироз кутиб, ўз хохишини такрор ва такрор билдирса хам қўлига ақалли битта хам олма тушмади. Кутди, кутди. Охири натижа бўлмагач, қария бу холатдан жуда қаттиқ таъсирланди: кўзлари ёшга тўлди, киприклари-ю соқоллари йиғидан хўл бўлиб кетди. Сўнг, қўйлари томон охистагина юриб кетди...
Мевага кирганидан буён бу дарахт чолнинг қўлини бирор марта хам бўш қайтармаганди-я! Нима бўлди экан?! Ўй-хаёли, фикри-зикри фақат шунда бўлди. Ўйлайвериб, ўйига етолмади. Қайғуга ботди, дили ғаш бўлди. Худди дарахтдан кўнгли қолгандай бўлди. Чол ўзини бўйи яна-да кичрайиб, бели букилиб, мункиллаб қолгандай чорасиз хис қилди.
Шу алфозда аллақанча вақт юриб, молларини қайтарди-да, қишлоғи сари йўлга отланди.
Бир пайт масжид томондан азон айтилаётганини эшитиб қолди. Бу азон жуда ўзгача, таъсирли айтилаётган эди. Гўё азоннинг ортида қандайдир бир хурсандчилик, қувонч хислари хам яширингандай. Бироз хаяллаб, ўйга чўмган қария - бирданига хаёлини жамлади, ўзини қўлга олди. Тўсатдан хурсанд бўлиб, йўқотган нарсасини топгандай, табассум қилиб жилмая бошлади. Шубҳасиз, хаёлига қандайдир ўй келган эди.
Халигина ғам-қайғу ёшлари оққан кўзидан энди қувонч ёшлари оқаётган қария шоша-пиша олма дарахти томон йўлга тушди. Дарахт ёнига етиб келган захоти уни эркалаб, кенг қулочи билан қучоқлай бошлади. Ва:
- Болам... Болагинам. Узр. Менинг вафодор дарахтим. Ахир, хамма нарса ёдидан кўтарилаверадиган мендек чолни хафа қилмасдан билдирсанг бўлмасмиди?! Мен бўлсам тушунмабман-а...
Ахир, бугун - рўза ойининг биринчи куни экан-ку!

Интернетдан


Мақсад — шунчаки чуқур тўлдириш эмас эди

Аслида, соғинч нималигини билмайман. Аммо синфдош ва курсдошларимни эсласам кўнглим бир энтикиб қўяди. Баъзида улар билан ўткизган дамларимни ўйлаб хаёл суриб қоламан. Ора-орада тушларимга ҳам киришади, мактаб коридорларида югуриб юрган бўламиз.

Бобом ва раҳматли бувим эсимга тушсалар бир жойда ўтиролмай қоламан.

Бу ҳақида кўп ёзганман, яна қайтаришдан чарчамайман. Намоз ўқишни ва мусулмон инсон қандай бўлиши кераклигини Бобом билан раҳматли Бувим ўргатганлар.

Бобом қўлимдан етаклаб масжидга олиб боришлари худди кечаги кундек ёдимда. Намоз вақтидан сал эртароқ йўлга отланардик. Масжидга боргунча йўл четидаги тошларни йиғиб, имкон қадар қишлоғимиз кўчаларидаги майда чуқурларга тўлдириб чиқардик. Сонини фарқи йўқ. Кунига битта ёки икта. Асосийси қилардик шу ишни. Бобом "Бу ишимиз халққа яхшилик бўлади" дер эдилар. Менга ҳам бу ишни Бобом билан биргаликда қилиш завқ берарди.

Бир кун маҳалламиздаги бир аёл онамга "Ўғлиз ва қайнотангиз асфалтдаги майда "ямаларни" тўлдириб юришибди" деганини қулоғим билан эштганман. Бобом ўқимишли, зиёли инсонлар. Ўшанда узун кўчада биттагина чуқурчани тўлдиришимиз ҳеч нарсани ҳал қилмаслигини жуда яхши билардилар.

Йиллар ўтди...
Мен эса Бобомнинг йўлдаги чуқурчаларни тўлдиришдан кўзлаган мақсадларини энди тушуняпман. Яъни Бобом аслида кўчадаги чуқурчаларни эмас, менинг онгимдаги чуқурчаларни тўлдиришга уринганлар. Шу тошдан ҳам мустаҳкам ғоялар, Аллоҳни таниш ва "Умматга қўлдан келганча яхшилик қилиш" деган тушунчалар билан тўлдиришга уринганлар!

Бобом бу мақсадларига қанчалик етдилар билмайман. Лекин, шуниси аниқки, у инсон кичик аммо сифатли иш қилишга урингарлар.

Бобом билан ҳар телефон орқали суҳбатлашганимда кўзимга ёш тўлиб қолишидан ўзимни базўр тўхтатаман. Ҳар сафар "Ўғлим ўқи, қўлингдан китоб тушмасин" дейдилар.

Балки, мен улар истагандек инсон бўлолмаётгандурман. Уларни ишончларини оқлолмаётгандурман. Лекин, Аллоҳ уларга шу қилган ишлари учун савоб ва ажирлар берсин деб дуо қиляпман.

Ота-онамни ҳам соғинаман. Улар ҳақидаги ҳисларимни ёзмоқчи эмасман. Уяламан, ҳиссиётларимни кўрсатолмайман. Аммо улар билан ҳам яхши хотираларим сероб.

© Ahmad Bayon


Азизлар, Рамазон муборак бўлсин. Борларингизга шукр!

Показано 20 последних публикаций.