#Ишонч
Ишончсизлик бу таҳдид эмас. Инсон ҳаётида пайдо бўладиган ишончсизлик бу унинг ҳаётида ривожланиш ва маьно излаш жараёнининг энг муҳим қисми ҳисобланади. Психоаналитик Холлис айтадики, ишончсизлик инсоннинг шахсий ўсиши ва ўзлигини кашф этишдаги табиий ҳолатдир.
Ишончсизлик инсонга билимсизликда, ноаниқликларда ўзига янгича саволлар беришга ва ҳаётида мазмун топишга мажбур қилади. Айнан ишончсизлик инсонга асл ҳақиқатларни излашга ундовчи энг муҳим омиллардан биридир, бу эса инсоннинг ички озодлигига олиб келади. Ҳар бир инсон ўз ботиний дунёсига кириб борган сари ўзининг ишончсизлигига сабаб бўлаётган шубҳаларни, чекловларни, тўсиқларни англаб, таниб боради. Бу эса унга ўзининг соф ўзлигини топишига ёрдам беради. Тўғри ишончсизлик инсонда қўрқувни кучайтириб юборади, лекин айнан шу қўрқувни енгиш учун ҳам инсон янги имкониятларга очилади, янги имкониятларни синаб кўради. Даҳо психоаналитик Юнг эса қуйидаги қарашларни илгари сурган: инсон ўз қўрқувлари ва ишончсизликларини ҳақиқий қабул қилиш орқали ўзининг чинакам асл истаклари ва эҳтиёжларини аниқлаши мумкин.
Айнан ишончсизлик инсонга жамият томонидан қўйилган турли хил талаблар, қоидалар, шаблонларни танқидий саволга тутишига олиб келади. Бу жараёнда эса инсон ўзининг ҳақиқий табиати ва қалбининг туб-тубидаги ниятларини тушуниб боради. Мана шу фактлар орқали билишиз мумкинки ишончсизлик бу инсон ҳаётига асло таҳдид ёки хавф эмас, аксинча инсон ривожи учун янги имкониятларга очилишга сабаблардан биридир.