Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
«Опен бюджет»да мажбурий овоз йиғиш ноқонуний!!
Масалан, жуда кўпчилик ёзяптики, айрим мактабларда ўқитувчиларга нечтадир овоз йиғиш мажбурияти қўйилган, агар ўша овозни топиб кела олмаса, унда шунга яраша пул бериш талаб этилмоқда. Кўплаб шифохоналарда ҳам шу аҳвол.
Айрим мактабларда эса ўқувчиларнинг ота-оналарига худди шундай талаблар қўйилаётган экан. Агар ота-она керакли овозни олиб бера олмаса, унда ўша ўқувчи болаларни дарсга киритмаслик, ҳамманинг олдида танбеҳ бериш ҳолатлари ҳам учраётгани айтилмоқда.
Албатта, муаммонинг илдизи бюджетни тақсимлашга бориб тақалади. Ўша мактаб ёки шифохона раҳбари агар "Ташаббусли бюджет" орқали лойиҳа юта олмаса, унинг ташкилоти яқин 5-10 йилда таъмирланмаслиги ёки керакли жиҳозлар олиб берилмаслигини яхши билади. Шу сабабли мана шундай мажбурий меҳнат элементларини қўшади.
❗️Лекин барибир мақсад воситани оқламайди. Мақсади эзгу бўлса ҳам, ҳеч кимни овоз беришга мажбурлаш мумкин эмас, бу НОҚОНУНИЙ! Айниқса мактабларда ЎҚУВЧИЛАРГА овоз йиғиш мажбуриятини юклашга сира чидаб бўлмайди!!
👉 @Ruschani_o'rgatamiz