УМРА ТАДБИРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШГА ОИД РЕКЛАМА ҚОНУНЧИЛИГИ БУЗИЛИШИ ЮЗАСИДАН ТЕГИШЛИ ЧОРАЛАР КЎРИЛДИ
💬 Рақобат қўмитаси томонидан оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоқларида жойлаштирилган материаллар “Реклама тўғрисида”ги Қонуни талабларига мослиги юзасидан ўрганиш ва таҳлил ишлари олиб борилмоқда.
✈️ Жумладан, туроператорлар томонидан “Умра” тадбирини ташкил этиш ва ўтказишга оид рекламаларнинг қонунийлиги ўрганилди:
🔎 Ўрганишлар натижасида, Бухоро, Жиззах вилоятлари ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари томонидан, жами 4 та ("Nature Travel", "Muslim Fayzi Obod", "Al-Bukhayr Travel Tours", "Naqqosh Tour" МЧЖ) туроператорлар томонидан лицензия ҳужжатлари мавжуд бўлмаган ҳолда рекламалар жойлаштирилганлиги ва бу билан “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг талаблари бузилганлиги юзасидан белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, якунлари юзасидан молиявий жарималар қўлланилди.
⬅️ Шунингдек, Қўмитанинг Фарғона вилояти ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари томонидан, жами 11 та ("Al Qaswa Ihlos", "Umra qumtepa", "Marg'ilon Umra ziyorati", "Farg'ona Umra 2022", "Fayz Turizm", "Ziyorotul_Umra", "Sux_Haj Umra ziyorati", "Buxoriy Tour", "Yuksak Travel Farg'ona Umra") телеграм каналлари маъмурлари ҳамда "Emir Voyega" МЧЖ томонидан берилган рекламаларда ҳам юқоридаги каби қонунчилик талаблари бузилиши юзасидан мансабдор шахслари маъмурий жавобгарликка тортилди.
😄 Ушбу ўрганиш якунлари юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли чоралар кўрилиши таъминланади.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz

Қўмита томонидан реклама ахборотларини қонунчилик талабларига мослиги юзасидан ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.