ТИББИЁТ МУАССАСАЛАРИГА РЕКЛАМА ҚОНУНЧИЛИГИ БУЗИЛИШИ ЮЗАСИДАН ТЕГИШЛИ ЧОРАЛАР ҚЎРИЛДИ
🗺 Рақобат қўмитасининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ҳудудда фаолият олиб бораётган хусусий тиббий масканларнинг фаолиятлари бўйича тарғибот қилинаётган эълонларининг “Реклама тўғрисида”ги Қонун талабларига мослиги юзасидан 20 та хўжалик юритувчи субъектларида ўрганиш ишлари олиб борилди.
🚨 Ўтказилган ўрганишлар натижасида, Қарши шаҳрида фаолият олиб бораётган “MALXAM-FAYZ-DILXUSH” ХКга қарашли “SAXOVAT” клиника биносининг олд қисмида жойлаштирилган реклама ахборотидаги маълумотларда “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг 16-моддаси талаблари бузилганлик ҳолати аниқланди. Мазкур ҳолат юзасидан ҳудудий бошқарманинг Махсус комиссияси томонидан корхонага нисбатан молиявий жарима қўллаш ҳақида қарор қабул қилинди.
🔍 Шунингдек, “ZARMAS SHIFO” ХКга қарашли “ZARMAS SHIFO MEDICAL CENTER” ва “NASAF MED SERVIS” МЧЖга қарашли “NASAF MED CENTER” клиникалари олдида ўрнатилган ташқи реклама конструкцияси ноқонуний жойлаштирганлиги аниқланди. Мазкур ҳолатлар юзасидан, ҳудудий бошқарманинг Махсус комиссияси томонидан “Реклама тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилган деб топилиб, тегишли ҳужжатларсиз ўрнатилган ташқи реклама объектини қарорда белгиланган муддатда ихтиёрий равишда демонтаж қилиш мажбуриятини юклатиш тўғрисида кўрсатма берилди.
➡️ Шу билан бир қаторда, “NASAF MED SERVIS” МЧЖ раҳбарига нисбатан маъмурий чора қўллаш юзасидан маълумотлар тегишли судга юборилиб, суднинг ҳал қилув қарори билан маъмурий жавобгарлик тайинланди.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz

⚠️ Бу борадаги ўрганишлар республика бўйлаб давом эттирилмоқда.