Миллий либос – миллат кўзгуси
Ота-боболаримиздан бизгача етиб келган, улардан умрбоқий мерос сифатида асрлар оша улашилиб келаётган урф-одат, анъана, удум ва қадриятлар борки, миллатни дунё айвонида бошқа миллат ва элатларга бор овоз ила танитади. Милатимизга хос бўлган ўзгача либослар ҳам халқимизнинг юзи ва рамзи ҳисобланади.
Миллий либослар халқнинг асрий анъаналарини мужассам ва тараннум этган муҳим восита ҳисобланади. Миллий либосларимизга миллатнинг рамзи ва кўзгуси сифатида эътибор қаратиш бугунги авлоднинг вазифаси десак, муболаға эмас.
Риштон туманида ҳам айни кунларда “Миллий либос – миллат кўзгуси” мавзусида турли тадбирлар ва челленджлар ташкил этилиб, ўтказилмоқда. Қувонарлиси, ушбу тадбирларда ёш авлод вакиллари фаоллик билан иштирок этишаётир.
Ана шундай тадбирлардан бири - "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази ходимлари томонидан ўтказилди.
Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати