Риштон туманида “Лойиҳалар ярмаркаси” ўтказилди
Риштонда туман ҳокимлиги, “Агробанк” акциядорлик тижорат банки ва “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази ташаббуси билан “Лойиҳалар ярмаркаси” ўтказилди.
Ярмаркада туман ҳокими ўринбосари Дониёржон Раҳмонқулов, Агробанкнинг Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи ўринбосари, тижорат банклари масъуллари, ҳоким ёрдамчилари ҳамда тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагидаги фуқаролар иштирок этди.
2024 йилнинг 16 декабрида Президентимиз раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида маҳаллаларда тадбиркорлик муҳитини яхшилаш, камбағалликни қисқартириш, бу борада тижорат банкларининг ролини ошириш бўйича белгилаб берилган вазифалар ижроси доирасида ташкил этилган ярмаркада аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ва иш билан таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Ярмарка давомида “Сайхунобод”, “Уйчи”, “Зарбдор” ва “Ғиждувон” тажрибалари асосида ишлаб чиқилган элликдан ортиқ бизнес-режалар тақдим этилди.
Шунингдек, ярмаркада тадбиркорликни ривожлантириш, банк хизматларидан самарали фойдаланиш, мавжуд имтиёзлар ва қўлланилаётган янгиликлар бўйича мутахассислар томонидан атрофлича тушунтиришлар берилди.
Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати