Репост из: ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ !!!
ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ
@Shayx_Muxlislariuz САВОЛ:
Ассалому алайкум! Ота она неччи ёшгача фарзанд тарбияси жавобгар бўлади? Ҳадис борми бу ҳақида?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Ота ўз оиласи борасида умрининг охиригача масъулдир. Фарзандлар эса неча ёшга кирсалар ҳам отанинг оиласи аъзоси бўлиб қолаверади.
عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ أَلَا كُلُّكُمْ رَاعٍ وَكُلُّكُمْ مَسْئُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ، فَالْإِمَامُ الَّذِي عَلَى النَّاسِ رَاعٍ وَهُوَ مَسْئُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ، وَالرَّجُلُ رَاعٍ عَلَى أَهْلِ بَيْتِهِ وَهُوَ مَسْئُولٌ عَنْهُمْ، وَالْمَرْأَةُ رَاعِيَةٌ عَلَى بَيْتِ زَوْجِهَا وَوَلَدِهِ وَهِيَ مَسْئُولَةٌ عَنْهُمْ رَوَاهُ الْخَمْسَةُ
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Огоҳ бўлинглар. Барчангиз раҳбарсизлар ва ўз қўл остидагиларингиздан сўралурсизлар. Одамлар устидан турган имом раҳбардир ва у ўз қўл остидагидан сўралур. Эр киши ўз аҳли байтида раҳбардир ва у ўз қўл остидагидан сўралур. Аёл киши эри ва (эрининг) Ўғли уйида раҳбардир ва у ўз қўл остидагидан сўралур…» – дедилар».
Бешовлари ривоят қилганлар.
Ушбу ҳадиси шарифдан оила борасида эр ҳам, аёл ҳам масъул экани кўриниб турибди.
«Эр киши ўз аҳли байтида раҳбардир ва у ўз қўл остидагидан сўралур».
Исломда оила бошлиғи бўлиш улкан шараф ҳисобланиши билан бир вақтда, буюк масъулият ҳамдир. Эркак киши ўз оиласидаги барча аҳли байтга масъулдир. Масъул бўлганда ҳам, моддий-маънавий, руҳий-тарбиявий, дунёвий-ухровий – ҳамма-ҳамма томонлама масъулдир. У ўз аҳли байтини: хотини, бола-чақасини тўйдириб, кийдириш, уй-жой билан таъминлаш, таълим-тарбияли қилиш, ахлоқли-одобли қилиш, Аллоҳнинг йўлида юрадиган инсон қилиш, тинч-омонликларини таъминлаш ва шунга ўхшаш барча ишларда масъулдир.
«Аёл киши эрининг уйида раҳбардир ва у ўз қўл остидагидан сўралур».
Исломда оила бекалиги буюк шараф бўлиши билан бирга, улкан масъулият ҳамдир. Оиланинг бекаси бўлганидан кейин, унинг ички ишларининг ҳаммаси ўша беканинг қўлида, ихтиёрида бўлади. Оиланинг иқтисоди беканинг тежамкорлигига, ўзига ишониб топширилган тирикчилик воситаларига хиёнат қилмаслигига ва исроф қилмаслигига боғлиқ бўлади. Энг улкан масъулиятлардан бири эса, фарзандни туғиб, чиройли боқиш, етук инсон қилиб тарбиялашдир. Бу масъулиятни муслима аёллар доимо шараф билан адо этиб келганлар. Хулоса қилиб айтилганда, муслима аёлнинг оиладаги масъулияти беқиёсдир. Эрнинг ишлари муваффақиятли бўлишида аёлнинг тутадиган ўрнини ҳеч ким инкор қила олмайди. «Эрни эр қиладиган ҳам хотин, ер қиладиган ҳам хотин» деб бежиз айтилмаган. Гап ҳар бир муслима аёл ўз масъулиятини тўла тушуниб етишида қолган, холос. (“Бахтиёр оила” китобидан). Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!👇👇👇https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/17476
✅ Манба