#Янгиликлар #Қуръони_карим_ва_тажвид
“Қуръони карим ва тажвид” бўйича ўқув курсининг навбатдаги босқич машғулотлари якунланди
Бугун 30-август куни Қуръони Каримга ихтисослашган «Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юртида «Қуръони карим ва тажвид» ўқув курсининг навбатдаги босқичи машғулотлари якунланди.
Сайтда ўқиш: https://kukaldosh.uz/30/08/2024/13318
"Кўкалдош" ЎМИБЮ Матбуот хизмати
@kukaldoshuz – диний-маърифий канал!
Kukaldosh.uz | YouTube | Facebook | Instagram | Qur'on kursi>

Йиғилишда билим юрти мудири, исломшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори, (PhD) Маъмуржон домла Эркаев, “Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими” бошлиғи Абдулвасе Ғаниев, «Қуръон карим ва тажвид» ўқув курси бўлими бошлиғи Аваз қори Давлатов, Матбуот котиби Рустам Охунжонов ва бошқа устоз-домлалар иштирок этишди.
Йиғилишда билим юрти мудири Маъмуржон домла Эркаев битирувчиларни мазкур курсни тугатганликлари билан муборакбод этиб, Қуръон карим тиловат қилувчи ва ҳофизи Каломуллоҳларнинг фазилатлари, уларнинг Аллоҳ таоло ва барча махлуқотларнинг орасидаги даражалари ҳақида баён қилиб берди ва уларга келгуси фаолиятларида омад тилаб ўз сўзини тугатди.
Мазкур босқич тингловчиларига билим юрти томонидан «Қуръони карим ва тажвид курси»ни якунланганини тасдиқловчи сертификатлар топширилди.
Мазкур йиғилишда бўлган устозлар битирувчиларга омад тилаб уларнинг ҳаққиларига дуои хайрлар қилдилар.
Сайтда ўқиш: https://kukaldosh.uz/30/08/2024/13318
"Кўкалдош" ЎМИБЮ Матбуот хизмати
@kukaldoshuz – диний-маърифий канал!
Kukaldosh.uz | YouTube | Facebook | Instagram | Qur'on kursi>