Олий суд нимага керак?
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотимизга кейинги бир ҳафтада Ўзбекистон Республикаси Олий судининг радномалари устидан 20 дан ортиқ шахслар мурожаат қилди.
Мурожаатларда судларнинг қуйи инстанцияларида, хусусан, тафтиш инстанциясида кўрилган ишлар бўйича шикоятлар қабул қилинмаётгани айтилади. Арзгўйларнинг иддаосича, уларнинг юқори инстанция судларига мурожаат қилиш ҳуқуқи бузилмоқда.
Хўш, нима қилмоқ керак? Олий суд инстанциявий мурожаатлар ҳуқуқи бўйича тартибни исталган пайтда ўзига мослаштириб ололса, унинг "қонуний асос"ларини яратолса, Конституциявий суд мангу уйқуда бўлса, биз нима қила оламиз? Кетига тепсанг, қимирламайдиган Парламент бу ҳолга бефарқ... кимга нима дея оламиз?!
Юксак савия ёки чуқур ҳуқуқий билим иддао қилмайман, аммо шундай савол қўя оламан: агар ҳар бир судланувчи Олий судга мурожаат қила олмаса, тўғрироғи, бу мўътабар идора ҳамма шикоятларни ҳам кўравермаса, нимага керак бу муассаса? Нега бу идорани боқишимиз, дунёни "бизда ҳам Олий суд бор", деган гапга ишонтиришимиз керак?
Дунёнинг бошқа мамлакатларида ҳам борми шунақа қўлбола тизим, билгичлар, айтворинглар!
Абдураҳмон Ташанов