Rustam Iqbol


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Образование


Фактлар, кайдлар, маьлумотлар; кечинмалар
Мурожаат учун: @Bobur_Madiyev

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Образование
Статистика
Фильтр публикаций

























921 2 13 3 10



Бугун буюк аллома Мирзо Улуғбек таваллудининг 631 йиллиги нишонланмоқда

🔺Мирзо Улуғбек туғилган Султония шаҳри ҳозирда Эроннинг Занжон вилоятида жойлашган;

🔺Ой сатҳидаги кратерлардан бирига Мирзо Улуғбек номи берилган;

🔺Буюк Британиянинг Оксфорд шаҳридаги Илм-фан тарихи музейида Мирзо Улуғбек расадхонасига тегишли устурлоб сақланади;

🔺Латвия пойтахти Рига боғларидан бирида Мирзо Улуғбек ҳайкали ўрнатилган;

🔺Франциянинг Тулуза шаҳрида жойлашган Фуқаролик авиацияси миллий мактаби ҳудудида Мирзо Улуғбек ҳайкали ўрнатилган;

🔺Мирзо Улуғбек туркий халқлар тарихига бағишланган "Тарихи арбаъ улус” ("Тўрт улус тарихи") номли асарнинг муаллифи саналади;

🔺Мирзо Улуғбек тангаларида туркий тилда "Амир Темур ҳимматидин Улуғбек Кўрагон сўзумуз" жумлалари битилган;

🔺Унинг яқин шогирди Али Қушчи унинг кўплаб асарларини Усмонийлар давлатига олиб кетган. Унинг қабри Истанбулнинг Айюб Султон мажмуасида;

🔺 Улуғбекнинг форс тилида ёзилган мазкур мисралари бизгача етиб келган:

Ҳарчанд мулки ҳусн ба зери нигини туст,
Шўхи макунки, чашми бадон дар камини туст

🔺Мирзо Улуғбекнинг ҳаётлигида чизилган сурати ҳозирда АҚШнинг Вашингтон шаҳридаги Фрир Санъат галереясида сақланади;

🔺Мамлакатимизда 1994 йил "Мирзо Улуғбек йили" деб эълон қилинган.











939 2 15 1 14


Показано 20 последних публикаций.