#ҚЎШИҚЧИ ҚИЗ ҲАЁТИ
(Онлайн қиссанинг давоми)
#No_47
Қандай яхши!-Мунира опанинг хурсандлиги овозидан маълум эди.-Сизларга ҳеч ким халақит бермайди.Маза қилиб яшайсизлар.
–Асосийси,яшаб кета олайлик,ойи!Дуо қилинг.-деди Фариза.
–Нимага ундай дейсан?Энди яшайсан шу одам билан!-Мунира опанинг кутилмаганда жаҳли чиқди..-Ўзинг шу одамни танладинг.Сени ҳеч ким мажбурламади.
Фариза онаси билан баҳслашгиси келмади.Барибир онаси унинг кўнглидаги ҳисларни тушунмайди…
Эртаси куни боғчага мусиқа дарсини ўтишга борган Фаризани мудира Гулсара опа чақиртираётганини айтишди.Фариза кириб борганида Гулсара опа қизнинг турмушга чиқаётганини эшитганини айтиб,бундан буёғига Фаризанинг боғчада ишлаши ёки ишламаслигини сўради.Фариза ишлашини айтди ва тўйи муносабати билан ўз ҳисобидан ўн беш кунлик таътилга ариза ёзди.Кейин эса боғча жамоасини тўйга таклиф қилди.
Мансур ака тўйга икки кун қолганда уйга келди.У қандайдир мулойим тортиб қолган,онасининг тахминича Фаризанинг тўйига кўниккандай эди.Фариза ўз хонасида сарполарини кўздан кечириб,сандиғига жойлаб ўтирган пайтида укаси Самир келиб,уни отаси чақираётганини айтиб кетди.
Фариза ота–онаси ўтирган хонага кириб борган пайтида Мансур ака жойидан туриб,умрида биринчи бор Фаризани қучоқлаб,пешонасидан ўпиб қўйди. Дадасидан бундан олдин ҳеч қачон меҳр кўрмаган қиз довдираб қолди.Кейин нимагадир йиғлагиси келди.
–Фариза,-деди Мансур ака.-Қизим сен билан тўйингдан олдин гаплашиб олишим керак.
–Гапиринг,эшитаман.
–Энди шундай инсон билан тақдирингни боғлаш пешонангда бор экан,-Мансур ака бир зум тўхтади.Кейин чуқур нафас олиб гапида давом этди.-Энди бир гапни айтиб қўяй.Биз сени бу одамга мажбурлаб турмушга бермаяпмиз.Ўзинг шу ишни хоҳлаб қиляпсан.
Фариза отасига қаради.
-Мени иложим йўқ.Шу одамдан бошқа ҳеч ким менга уйланмаслигини яхши биламан.
–Балки сабр қилсанг бошқа одам топилармиди?
–Бошқа одамни кутиб юрганимча,бу гаплар,миш-мишлар ўн баравар кўпайиб кетади.Шу сабаб Иброҳим акага турмушга чиқсам,бўлиб ўтган воқеалар одамларнинг ёдидан чиқар,деб умид қиляпман,-деди Фариза.
–Нотўғри ўйлаяпсан.Аксинча,энди буёғига сенга,умуман сизлар қурган оилага нисбатан қизиқиш кучаяди.Шу сабабли оилангни гапини кўчага чиқармаслигинг керак.
–Хўп,дада.Ҳаракат қиламан.
–Ҳа,яна бир гапни билиб ол.Иброҳим билан қураётган оилангда паст-баланд гаплар бўлади.Бирортасини ҳам бу ерга кўтариб келмайсан,-деди Мансур ака.
–Даданг айтмоқчиларки,чидаб яшайсан.Ҳар қандай ҳолатда ҳам оғир-вазмин бўлишинг керак,-деди Мунира опа.
–Тушундим,ойи.Сиз менга айтганингиз каби яшаб кетишга ҳаракат қиламан.Хавотир олманглар.
Мени дуо қилинглар.-Фариза шундай деб жойидан турди.-Энди қолган ишларимни қилай...
Эртаси куни Иброҳим билан ФХДЁ га бориб,никоҳдан ўтишга ариза ташлаб келишди.Ариза ёзиб топширганларидан кейин Иброҳим Фаризани бирга тушлик қилишга таклиф этди.Аммо Фариза иши кўплигини ,тикувчига,бозорга бориши кераклигини айтиб,бу таклифни рад этди.Иброҳим ҳам уни иши кўплигини тушунди шекилли,ортиқча қисталанг қилмади.
Ниҳоят тўй куни етиб келди...
Моҳигул НАЗАРОВА