#ҚЎШИҚЧИ ҚИЗ ҲАЁТИ
(Онлайн қиссанинг давоми)
#No_46
Фотиҳа тўйи
Эртасига Фаризаларникига иккита чиройли хотинлар совчи бўлиб келишди.Ўзларини Иброҳимнинг опалари Муҳиба ва Маҳбуба деб таништирган аёлларни Мунира опа меҳмонхонага бошлади.Фариза патнисга ширинликлар,мевалар, чойнак ва пиёла қўйиб олиб кирди.Аёлларнинг иккиси ҳам тилла тақинчоқларга бурканган,кийимлари ҳам қимматбаҳо эди.Фариза қўлидаги патнисни стол устига қўйиб,уларга салом берди.
–Келинимиз шу кишими?-Аёллардан семизроғи жойидан қўзғолиб,Фаризани қучоқлаб кўришди.-Яхшимисиз,айланай?
Иккинчи аёлнинг нигоҳлари бироз қаттиқроқ бўлса-да,уям жилмайиб Фаризанинг елкасидан қоқиб кўришди.
Аёлларнинг ўзига диққат билан синчиклаб қараб турганини кўриб,Фариза ўнғайсизланди ва тезгина чиқиб кетди.Турмушга чиқиш арафасида турган ҳамма қизларда бўладиган ҳаяжон негадир унда йўқ,гўё ўзига эмас,бошқа бировга совчи келган каби эди.
Бирор соатлардан кейин онаси Фаризанинг хонасига кирди.
-Икки кундан кейин ширинихўри (фотиҳа тўйи) қилишаркан,--деди Мунира опа.-Қўярда қўймай олиб келган патирларини синдиришди.Даданг билан маслаҳат қилиб,кейин жавобини айтаман, десам ҳам кўнишмади.
Фариза ҳеч нарса демади.
—Дадангга телефон қилдим.Эртага эркаклар келиб оқлик олиб кетишини айтдим.
-Келармиканлар?
-Келсалар керак.Чунки мен билан сўкинмай,юмшоқ гаплашдилар.
«Ҳа,бечора онам-а,-ўйлади Фариза.-Дадам одамдай муомала қилса,шундан ҳам хурсанд бўладилар»
–Ҳа,келсинлар.Иброҳим ака ҳаммаси таомилдагидек бўлиши лозимлигини айтгандилар,- Фариза шундай деб жойидан турди.Укасининг ишдан келганини деразадан кўриб,онасига қаради.-Самир келди,ойи.
Мунира опа ҳовлига чиқиб ўғлига янгиликни айтди шекилли,Самир опасининг ёнига келди.
–Опа,тўғриси нима дейишни ҳам билмаяпман!Аммо энди тақдирингиз шунақа экан.Илоҳим,ўша одам билан бахтли бўлиб,яшаб кетинг.
Самир шундай деб,опасини елкасидан қучиб қўйди.
Икки кундан кейин Бухоронинг ресторанларидан бирида дабдабали фотиҳа тўйи бўлиб ўтди.Мансур ака ресторанга биров бўйнидан арқон билан тортиб келгандай зўрға келган бўлса-да,сал туриб очилди.
Фотиҳа тўйига келганларга Бухоро одатларига кўра келинга куёв томонидан келтирилган ёзги ва қишки кийим кечаклар,олинган тиллаворлар намойиш этилди. Қариндошлар-у,танишлар,меҳмонлар ҳайратдан ёқа ушлаб қолишди.Чунки куёв томонидан келтирилган совға-саломлар,тиллаворлар кўп эди.
Мунира опанинг айтишича,Иброҳимнинг икки опаси ҳаммага парвона бўлиб,ниҳоят келин кўришаётганларидан хурсанд бўлиб,борларини тўкишибди.Иброҳим катта опаси Муҳибани ўз онаси каби кўриб,топганини ўша опасига олиб бориб бераркан.Иброҳимнинг ота-онаси анча йиллар олдин вафот этиб кетишган,каттагина ҳовлида Иброҳимнинг ёлғиз ўзи яшаркан.
-Тўйдан кейин куёвнинг уйида фақат икковингиз яшар экансизлар.Икки акаси алоҳида ҳовли солиб,чиқиб кетишган экан.
-Ҳа,яхши,-деди Фариза.
–Қандай яхши!-Мунира опанинг хурсандлиги овозидан маълум эди.-Сизларга ҳеч ким халақит бермайди.Маза қилиб яшайсизлар.
Моҳигул НАЗАРОВА