ИИВ РАСМИЙ АХБОРОТИ
Жорий йилнинг 19 май куни соат тахминан 18.30 ларда Юнусобод тумани Юнусобод Деҳқон бозори ҳудудида хизмат олиб бораётган Юнусобод тумани ИИО ФМБ Пост-патруль хизмати инспектори сафдор И.Ибрагимов ер ости тушиш йўли олдида ўтиб кетаётган фуқаро ўзининг хатти-ҳаракатлари билан шубҳа уйғотганлиги сабабли, уни тўхтатиб текшираётган вақтида, ёнида бўлган пичоқ билан тўсатдан ходимга ҳужум қилиб, бўйин қисмига жароҳат етказган.
@QitmirChol • юмор, танқид, кулгу ва тезкор янгиликлар фақат бизда!

Ходим тезкорлик билан касалхонага ётқизилиб, унинг ҳаётини сақлаб қолишга эришилган. Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида гумондор шахс ушланиб, аниқланишича, у 1963 йилда Жиззах вилоятида туғилган, Жиззах вилояти Пахтакор тумани яшовчи Хасанов Акром Турсунович бўлиб, 2005 йилдан бери руҳий касалликлар диспансерида рўйхатда туради.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Юнусобод тумани прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25-97 моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Гумон қилинувчи процессуал тартибда ушланган.