Ҳозир ёнида ухлаб ётган эрига қараб ўша ҳаёлига келган фикрлардан яна кулимсиради. Заҳириддинни собиқ эрига қиёслаш ростдан кулгули эди. Таҳмина ҳаёл суришни бас қилиб ўрнидан туриб уй ишларига шўнғиди.
Энг аввало ивирсиган ошхонани сарамжонлашга киришди. Идишларни ҳаммасини қайтадан ювиб мебелларни чангини артди. Дарпардалар ҳам анча кирланганди. Кир ювиш билан нонуштадан кейин шуғилланишни кўнглига тугиб қўйди. Нонушта дастурхонини тузаётганда Заҳириддин туриб келди.
-Яхши дам олдизми? Нонушта тайёр,- деди Таҳмина унга пешвоз чиқиб.
-Яхши,- Заҳириддин дастурхонга кўз ташлади. Таҳмина эри нима ёқтиришини билмагани учун дастурхонга ширинлик ва қуймоқ пишириб қўйганди. Таҳмина эрига чой қуйиб узатди. Қизни ҳайрон
қолдирган нарса Заҳириддин бир бўлак новвотни пиёласига солиб, фақат ширинликларга қўл узатгани бўлди. Ўзи эса сира ширинликни ёқтирмасди.
-Бунчалик эрта туришинг шарт эмас,- деди эри ҳаёлини бўлиб. -Ётиб дамингни олавер.
-Ўрганиб қолганман. Уйимда бундан ҳам эрта турардим. Тикишларимни қилиш учун.
-Шунга қоқ суяк бўлиб кетган экансан-да. Суякларинг қадалиб чиқди.
Таҳмина Заҳириддинга гинали қараб қўйди.
- Бу ерда қанча яшаймиз?
- Бир ой. Телефон яхши ишламайди уйдагиларингни огоҳлантириб қўй.
- Кейин қаерга борамиз?
-Қишлоқдаги уйимга.
-У ўз уйингизми?
Заҳириддин хотинига бошини кўтармай кўз қири билан қараб қўйди.
- Ҳа.
- Нима иш қиласиз? - Таҳмина ўзига мавҳум ҳамма нарсани сўраб олмоқчи бўлди.
-Қиморбоз эмасман. Билгинг келаётган бўлса.
-Қиморда ютиб олдим дедингиз-ку?
-Хўш?
-Қимор ўйнамасангиз қандай тушинай.
-Оддий сени ютиб олдим,- Заҳириддин чеҳраси баттар тундлашди. Таҳмина бошқа нарса сўрамасликни маъқул кўрди.
Заҳириддин овқатланиб ташқарига чиқиб кетди. Таҳмина эса ошхонадан ётоқхонага ўтди. У ердаги ҳамма кирланган нарсани олиб чиқди. Кирмашинани ишга тушириб яна ётоқхонага чиқди. Хизматкорлар учун ажратилган жой ҳам жуда яхши жиҳозланган эди. У ҳамма жойни тозалаб хонани чинни чинордек қилганда эри кириб келди.
- Бу ердан кетамиз деб айтдим-ку. Нима қиласан ортиқча ташвишни?
- Бир ой бўлса ҳам турар эканмиз-ку тоза тургани яхши-да.
-Билганингни қил,- Заҳириддин яна чиқиб кетди. Таҳмина кун бўйи кир ювиш ва қуриган кирларни жойига илиш ва солиш билан шуғулланди. Кечки овқат маҳалидан кейин Заҳириддин унга деди:
- Бу ердаги маҳсулотларни бир ойга етказишинг керак.
-Шу ерда бориними?
- Ҳа. Қилоласанми?
- Уддаласам керак.
-Яхши.
Таҳмина шу тариқа сирли ва бир оз қўрқинчли бу одам билан ҳаётини бошлаб олди. Заҳириддин деярли гапирмасди. Таҳмина баъзи-баъзида уни кайфиятини пойлаб айрим нарсаларни билиб оларди. Аммо бу ҳам кўп бўлмасди.
Таҳмина кунини бекорчиликда ўтказиб ўрганмагани учун кун бўйи чумолидек тиним билмай нима биландир банд бўларди. Уй ишларини роса соғинган экан, бундан завқ оларди. Заҳириддинни эса тунларини ҳисобга олмаса хотини билан иши йўқ эди. Заҳириддин ва Таҳмина ўртасида кўнгил яқинлиги ҳеч кузатилмади. Аниқроғи эри қизни кўнгил кошонасига йўлатмади. Афтидан хотин унга уйини саришта тутиш ва эр-хотинлик муносабатлари учунгина керак эди. Аммо Таҳмина бундан ортиғини истарди. Заҳириддин ҳудди у истагандек жиддий ва бир оз қўпол одам эди. Аммо аёл зотидан бир тили куйганидан бўлса керак сира хотинига очилай демасди.
Яна бошқа тарафдан Таҳминани молиявий ҳолат ҳам қизиқтирарди. У онаси кейинги ҳаёти ҳақидаги гапларини эслади. Ҳозир бу уйдаги маҳсулотни амаллаб бир ойга етказар, кейинчи машинаси бўлгани билан таъйинли иши йўқ кўринадиган бу одам уни қандай боқаркан. "Майли бир гап бўлар. Қўлимда ҳунарим бор хор бўлмайман. Айрим одамларни пешонасига бой бўлиш ёзилмайди асли. Аввалги турмушим сингари кимнидир тазъийиқида қолмасам бўлди." Ҳар қалай Заҳириддин сира ҳам лапашанг ва бўшанг йигитга ўхшамасди. Таҳмина келажагини ҳар доимгидек Аллоҳга топшириб қўйди. Бу орада онаси билан баъзан гаплашиб турарди. Онаси ундан доим хавотир олиб ўтирарди. Ҳалиям укаси билган гапларни билмайди. Барига ўзини айбдор ҳисоблаган Тоҳир ҳам орада ўз хавотирини айтиб қоларди. Таҳминани ўзи нима деб ўйлашни билмасди ҳали, укасига нима десин.
Давоми бор.
Мафтуна Абдуллаева