Мафтуна Абдуллаева
«Ёмон йигитлар»
11~қисм.
Фирдавсни ўғлини бир ёшга тўлиши муносабати билан борилаётган зиёфатга тайёргарлик кўраётган Хушрўйни олдига, икки қизини машинага ташлаб, хотини тутқазиб кетган саккиз ойлик ўғлини кўтариб Жамшид асабий кириб келди.
- Бунча имиллайсан.
- Вой ҳозир ўзимга навбат тегди. Беш дақиқа.
- Нима қилдинг шу пайтгача?
- Ўйнадим. Мени ҳам оёқ кийимимни кийишгача тўғирлайдиган хотиним бўлса, аллақачон бўлардим.
- Ол сенам. Ўзим қараб юраман,- тиржайди Жамшид.
- Ҳооо, яна хотин олгилари келиб қолдими,- Хушрўй қўлига телефонини олиб тиржайди,- бўпти ўзимга ўхшаган битта топаман. Шу билан қолган сочингиз ҳам тўкилиб кетади,- деди эрини анча сийраклашиб қолган сочига ишора қилиб.
- Сени олганимдан бери шу аҳвол. Топсам ўзим топаман. Ма ол болани.
- Топсангиз кейинги "заказингизни" қилиб берадиганидан топинг. Менга битта ўғил етади,- машина томон кета бошлади Хушрўй.
- Бекор айтибсан,- Машинага минган Жамшид кўзини қисиб қўйди,- бу мавзуни кечга давом эттирамиз.
Хушрўй жавобан юзини қийшайтириб қўйди.
Етиб борганларида Салоҳиддин ва Гули икки ўғиллари билан етиб келган эканлар. Гули ҳомиладор бўлгани учун кенг кўйлак кийиб олганди. Аёллар ўзларига ажратилган хонага кириб кетди. Болалар ўйинчоқлар уйиб қўйилган залга ҳужумга ўтишди.
- Қолганлар қаерда?
- Келиб қолишади.
Бу вақтда Носир ҳам ўғли билан тайёр бўлиб Рухшонани кутиб ўтирарди. Ҳаёлида эса бугун эрталабки Рухшона билан бўлган суҳбат айланиб илжайиб қўяди ҳар замонда.
- Нега эртачи уйғотмадинг,- деди Носир кечроқ тургани учун хотинини койиб,- врачга эртачи бормасам навбатга қолиб кетаман. Таҳлил натижасини оламан дегунимча ҳам анча вақт ўтади.
- Бориб нима қиласиз?- Носир Рухшонага норози қаради. Уни чеҳраси ёниб турарди.
- Нега?
- Чунки энди бунга ҳожат йўқ!- қувонч билан айтмоқчи эди, бўлмади, Рухшонани барибир овози титраб кетди.
- Нега?- Носир умид билан Рухшонага қаради.
- Чунки сиз яна ота бўласиз!
Носир ўша дамдаги қувончини таърифлаб бера олмайди. Мана ҳамон юраги қувончни кўпидан осмонга учгиси келиб юрибди.
- Кетдик,- гулдек яшнаб Рухшона ҳам чиқиб келди.
- Кетдик,- Рухшонани минадиган эшикни томонини очди Носир.
Зиёфатга энг кечи Усмон келди. У биринчи бўлиб ўзи устахона очиб алоҳида бўлиб чиққанди. У айтганини қилиб аёлини ҳаммадан қизғаниб уйга қамаб олган. Дунё беш йилдан бери бола тарбиясида эди. Аллақачон учта фарзандли бўлишга улгуришди.
- Дада.
- Ҳа, қизим.
- Улуғбекка қаранг мени сочимдан тортяпти,- деди йўлда кетишар экан олд ўриндиқда дадасини ёнида ўтирган митти Имона.
- Улуғбек жим кет.
- Мен минаман олдинга,- хархаша қилди Усмонни бош фарзанди беш ёшли болакай.
- Имона йўқ пайти минасан сен,- деди Усмон болага бир ўгирилиб.
- Нега?
- Ўғлим,- Дунё Улуғбекни сочларини силади,- дадангга ҳалал бермай жим кет.
Бола ҳўмрайиб олди.
- Етиб борсак мазза қилиб ўйнайсан. Хафа бўлма, ўғлим,- Дунё ўғлини эркалатди.
- Керакмас.
- Севинч холангни пиширган торти сенга ёқар эди~ку. Торт пиширган холанг.
- Керакмас.
- Ўғлим роса аразлади~ку. Мен эса айтган пульт билан бошқариладиган катта машина олиб бераман деб юрибман.
- Ростданми?- кўзлари чақнади болакайни.
- Ҳа.
- Урре. Сенга бермайман.
Қизча орқага қараб лабчаларини бурди.
- Дадамга айтиб бераман.
- Барибир бермайман.
- Улуғбек акалар сингилларидан ҳеч нарсани аямаслиги керак.
Улуғбек дадаси доим айтадиган гапига кўп эътибор бермай ўзини машинаси ҳақида ҳеч нарсани тушунмай ўтирган кичик укасига гапира кетди.
🌹
Дўстлар болалари ухлаб қолиб, аёллар ҳам гапдан чарчаб қолгунча роса суҳбат қуришди. Бундай бир неча йиллар олдин улар анча ёш, ўйловсиз, бойликни ҳамма нарсани ҳал қилади дея пул изидан қувиб юрадиган ёмон йигитлар эди. Бугун эса қилган яхши ёмон ишларидан хулоса қилиб, ҳақиқий оилапарвар солиқ инсонларга айланган эдилар. Омад эса ўзи қувиб юрибди уларни.
ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ. ҲАТО ВА КАМЧИЛИКЛАР УЧУН УЗР.
2024. 07.10.