Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ДАДАМ
Дардимга дармон бўлган,
Тиним билмай иш қилган,
Ҳалол луқма едирган,
Яхши ҳам сиз бор дада.
Умри ўтди фарзанд деб,
Ўзи демай бизга деб,
Нолимайди, ғамим еб,
Яхши ҳам сиз бор дада.
Жаннатлигим жаҳоним,
Кошонамга қалқоним,
Меҳрибоним султоним,
Яхши ҳам сиз бор дада.
Жонин фидо айлаган,
Фақат бизни ўйлаган,
Болам дея тинмаган,
Яхши ҳам сиз бор дада .
Ёғду сочган қуёшим,
Чиройлик кўнгли ёшим,
Чидамлигим бардошим,
Яхши ҳам сиз бор дада.
Ишонганим сиз тоғим,
Иймонли ҳожи қорим,
Дуогўй, менинг борим,
Яхши ҳам сиз бор дада.
✍Солиҳабегим
Яқинларга улашинг ❤️⤵️
🌷Опа-сингилларим учун🥰👇
https://t.me/+p6jM1m59FpRiOWEy
Мунис ва мўътабар аёллар
учун💝
https://t.me/+LrUoZbomyS5kNmZi
Дардимга дармон бўлган,
Тиним билмай иш қилган,
Ҳалол луқма едирган,
Яхши ҳам сиз бор дада.
Умри ўтди фарзанд деб,
Ўзи демай бизга деб,
Нолимайди, ғамим еб,
Яхши ҳам сиз бор дада.
Жаннатлигим жаҳоним,
Кошонамга қалқоним,
Меҳрибоним султоним,
Яхши ҳам сиз бор дада.
Жонин фидо айлаган,
Фақат бизни ўйлаган,
Болам дея тинмаган,
Яхши ҳам сиз бор дада .
Ёғду сочган қуёшим,
Чиройлик кўнгли ёшим,
Чидамлигим бардошим,
Яхши ҳам сиз бор дада.
Ишонганим сиз тоғим,
Иймонли ҳожи қорим,
Дуогўй, менинг борим,
Яхши ҳам сиз бор дада.
✍Солиҳабегим
Яқинларга улашинг ❤️⤵️
🌷Опа-сингилларим учун🥰👇
https://t.me/+p6jM1m59FpRiOWEy
Мунис ва мўътабар аёллар
учун💝
https://t.me/+LrUoZbomyS5kNmZi