Масжиддаги болалар ҳақида
Ботимизга мана бундай хабар келди:
"Фикримни билдиришдан олдин, барча мусулмонларни муборак Рамазон ойи билан табриклаб, ушбу файзли ойда барча эзгуликлар ва сабр-тоқат тилайман.
Масжидга намозга бораётганимда, зиёратчилар орасида унчалик ёқимли бўлмаган ҳолатни кузатдим. Кўпчилик эркаклар таровиҳ намозини ўқиш учун ўзлари билан болаларини олиб келишяпти. Бир қарашда бу ёмон эмас, аммо салбий фикрларга сабаб бўладиган айрим нозик жиҳатлар бор. Жуда ёш болалар намоз вақтида масжид бўйлаб тинмай юриб, гаплашиб, намозхонларга халақит бераётганини кўрдим. Бундан ташқари, улар кекса ва катта ёшдаги одамларга жой бермай, ўринларни эгаллаб оляпти. Ораларида ҳали 6 ёшга ҳам тўлмаган болалар бўлса, бола намознинг моҳиятини қандай тушунади?
Менинг фикримча, бола аввало маънавий дунёни эмас, балки инсоний дунёни англашга эътибор қаратиши керак, чунки маънавий дунё - бу ҳақиқатан ҳам шахсий танловдир. Бола, биринчи навбатда, "болалик"ни бошдан кечириши, дўстлашиши, тенгдошлари билан вақт ўтказиши, фанларни ўрганиши, илм-фан ва спортни ўзлаштириши лозим. Шунда у келажакда моддий барқарорликка эришади ҳамда оиласи ва жамиятга фойда келтиради.
Албатта, ҳеч ким боланинг динни ўрганишига қарши эмас, бироқ буни бошқа соҳалар билан параллел равишда олиб бориш мумкин. Ислом қонунларига кўра, намоз ўқишни балоғатга етгандан сўнг бошлаш керак, яъни ўғил болалар учун ихтилом, қизлар учун ҳайз бошлангандан кейин. 5-10 ёшли болада бу белгилар қаердан пайдо бўлади?
Мурожаатимга кўпроқ ота-оналар эътибор қаратишини хоҳлардим. Ҳурматли ота-оналар, фарзандларингизни болаликдан маҳрум этманг ва уларни нафақат маънавий, балки дунёвий ютуқларга ҳам рағбатлантиринг. Ахир ҳамма мулла бўлса, ким профессор, ким муҳандис бўлади?"
Хулоса ўзингиздан.