⁉️«ТАРОЛОГИЯ» БУ НИМА?
☝️Аслида, “тарология” деб қўллашнинг ўзи нотўғри. Чунки “логос” қўшилгандан кейин йўналиш фанга айланганлигини англатади. “Таро” карталари орқали фолбин қилаётган шахслар ушбу ишини касбга айлантириш учун ўзларини “таролог”, карталарни қўллаш санъатини эса “тарология” деб атаб, пул ишламоқдалар. Шунинг учун уларни “тарочилар” деб атаганимиз маъқул.
❓Таро ва МАК карталарини қўллашдаги фарқлар. Нега Таро – сохта ва хавфли йўналиш?
➡️МАКда мижоз картани ўзи шарҳлайди, ўзи кўрган нарсаларни ўз тафаккуридан келиб чиқиб тасвирлаб беради, психологга талқин ёки қўшимча қилиш мумкин эмас. Таро карталарида эса, мижоз картани олади – Таро қўллаётган шахс талқин қилади ва шарҳлайди ва бу ерда мижоз «тарочи»нинг сўзларини танқидсиз қабул қилади.
➡️МАКда мижоз тасодифан олинган картадан, ёки умуман ассоциация чақирмаган картадан исталган пайтда воз кечиши ва бошқа карта олиши мумкин. Таро карталарида эса мумкин эмас. «Тарочи» бундай ҳолларда мижозга «бекорга ушбу карта сизга тушмади, картанинг ўзи сизнинг саволингизга жавоб бериш учун етиб келди», - деб ушбу оддий жараённи мўъжизалаштириш ёки илоҳийлаштириш билан шуғулланади.
➡️МАКда «макомания» ёки «картожниклик» қилиш йўқ. У фақат зарур ҳолларда психологик амалиётда қўлланилади. Карталарга боғланиш ва мажбурийлик йўқ. Унга шунчаки проектив методикаларнингг муқобил варианти сифатида қараймиз. Тарода эса «кун картаси» деган анъана бор. Тарога боғланиб қолган мижоз ҳар куни тонгда тародан карта тортади ва кун бўйи шу картанинг талқинига қараб яшайди. Оқибатда, у асосланмаган (ахмоқона) тарзда нималардандур ўзини асраб, чеклаб, қўрқиб, ховдираб юради ва ҳаттоки ҳаётий муҳим қарорларни қабул қилади.
©️Яна кўплаб фарқларни топиш мумкин! Энг муҳими, Сиз алданиб қолманг! Саволлар ва фикрлар туғилган бўлса, ёзинг ва муҳокама қиламиз.
https://t.me/Psihosfera_uz