КЕРМА МАНМАНЛИК БИЛАН
Керма манманлик билан ўрнида турган қошни,
Эл севар одамда бўлган сабр ила бардошни,
Халқ учун бўлса зарар, тошларга ур ул бошни,
Йўлда жонингдин азиз тут сенга чин йўлдошни.
Йўлга сол, келса қўлингдин, ақли паст бебошни.
Одам ўғли бўлмағайсан бўлмаса халқинг ризо,
Эл сени шарманда дейдур, қилмасанг шарму ҳаё,
Пок диллар кир юраклар бирла бўлмас ошно,
На қилай ундай кўнгулни, бўлмаса унда вафо,
Сақламас сандуқда ҳеч ким қиммати йўқ тошни,
Нокерак бўлма жаҳонда, доимо даркор бўл,
Гул каби чеҳранг очиб юр, халқ учун гулзор бўл,
Бағрида яйратган элдан шоду миннатдор бўл,
Қўлга санчилма тикандек, балки беозор бўл,
Кекса ҳам ҳурмат қилур одобли бўлган ёшни,
Ҳар кишини халқи чин қалбида ҳурмат айласин,
Ҳар киши дилдан ўрин олмоққа ҳиммат айласин,
Ҳар киши доим ҳалол меҳнат-ла роҳат айласин,
Ҳар киши яхши кишилар бирла суҳбат айласин,
Тўкмасин Чустий севинч-ла кўзга тўлган ёшни.
Чустий