Ноябрь ойи пенсия пули қачон тўланади?
Янги ой кирди, пенсиям пластик картамга қачон тушади ёки нақд шаклда қачон оламан каби фуқароларда саволлар туғилиши табиий.
👨💻 Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари ҳар тўлов ойининг 2-кунига қадар тўлов топшириқнома (ведомост)лар шакллантиради ва ведомостлар ойнинг 4-кунига қадар пенсияни фуқароларга етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилотга тақдим этилади.
💳 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 майдаги ПҚ-5102-сонли Қарори билан, пенсия тўловлари учун талаб этиладиган маблағларни Пенсия жамғармаси ҳар ойнинг 5-санасига қадар пенсия олувчиларнинг шахсий ҳисобварақларига (пластик карталарга) молиялаштирилиши белгиланган.
🪙 Халқ банки томонидан нақд шаклда пенсия олувчиларнинг маблағлари тасдиқланган графиклар асосида сайёр кассалар томонидан ҳар ойнинг 4-27 саналарида маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)га борган ҳолда тўлаб берилади.
✅ Юқоридагилардан келиб чиқиб, Пенсия жамғармаси томонидан банк пластик картада пенсия олувчи фуқароларга пенсия маблағлари 5 ноябргача, нақд пул шаклида олувчи фуқароларга эса 27 ноябрь санасига қадар тўлаб берилиши режалаштирилган.
💬 РУС
📞 12-71 🌐 pfru.uz
✅ Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 @pensiyauzb' rel='nofollow'>Youtube |📱 X