📢 Нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар диққатига!
Адлия вазирлиги огоҳлантиради.
Ўзбекистон Республикасининг “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил10 мартдаги 57-сон қарори талабларига асосан нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳар йили 1 февралгача рўйхатдан ўтказувчи адлия органларига ўз фаолияти тўғрисида ҳисоботлар тақдим этишлари шарт.
Ҳисобот шакли Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланган.
Ҳисоботларни тақдим қилиш Нодавлат нотижорат ташкилотлари электрон портали (e-ngo.uz) орқали амалга оширилади.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 239-моддасига мувофиқ нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этмаслиги, ўз вақтида тақдим этмаслиги ёки белгиланмаган шаклда тақдим этиши мансабдор шахсларга жарима солишга сабаб бўлади.