Австрияда ўта ўнг қанот ҳукуматга қарши намойиш бўлиб ўтди
Венада минглаб одамлар Австрия президентининг мамлакат ҳукуматини яратишни ўта ўнгчи Австрия Озодлик партиясига (FPÖ) ишониб топшириш ҳақидаги қарорига қарши намойишга чиқди.
Австрия канцлери идораси олдида "Республика хавф остида" шиори билан ўтказилган акция иштирокчилари FPÖ'ни "ирқчи ва конституцияга зид куч" сифатида тақиқлашга чақиришди.
Январ ойи бошида Австрия президенти Александр Ван дер Беллен мамлакат ҳукуматини тузишни сентябр ойида бўлиб ўтган парламент сайловларида энг кўп овоз олган FPÖ раҳбари Герберт Киклга ишониб топширган эди.
Киклнинг партияси Россияга қарши санкцияларни бекор қилиш тарафдори ва Украинани Россия агрессиясига қаршилик кўрсатишда қўллаб-қувватлашга қарши.
Каналга обуна бўлинг!
https://t.me/PANORAMA_NEWS_AND