Андижонда “Йил аёли” миллий танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари Аҳмедова Гулнора Маҳмудовна иштирок этди ва танлов қатнашчиларига омад тилади.
Савдо саноат палатаси бошқармасида ташкил этилган тадбирда танловнинг шаҳар-туман босқичларида ғолибликни қўлга киритган 72 нафар иқтидорли аёллар беллашдилар.
Ушбу тадбир вилоятимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган, юксак маънавиятли, оила ва фарзанд тарбиясида ибрат бўлиш билан бирга ўзи фаолият кўрсатаётган ташкилот нуфузини оширишда фаол иштирок этаётган турли соҳа эгалари бўлган аёлларни қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш, муносиб тақдирлаш ҳамда бу борадаги илғор тажрибаларни оммалаштириш мақсадида ташкилланди.
Танловда ҳакамлар ҳайъати аъзолари ва экспертлар томонидан “Йилнинг энг ватанпарвар аёли”, “Йилнинг энг фаол олима аёли”, “Йилнинг энг илғор тадбиркор аёли”, “Йилнинг энг яхши ижодкор аёли”, “Ўз касбининг устаси бўлган йил аёли”, “Йилнинг энг кучли маънавий-маърифий тарғиботчиси” каби 11 та номинациялар бўйича танлов низомида белгиланган шартлар асосида ғолиблар аниқланди ва улар танловнинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.
Андижон вилояти Оила ва хотин-қизлар бошқармаси