Афанди қўшнисидан ҳали болта, ҳали теша ва ҳоказолар сўрайвериб безор қилар экан, энди сўраса ўзим ишлатаман денг, дебди хотини, Афанди чиқиб:
— Кетмонингизни бериб туринг, — деган экан:
— Ўзим ер чопаман, — дебди қўшни. Афанди:
— Кечгача чопасизми, — деса:
— Ҳа, — деган экан, Афанди:
— Жуда яхши-да! Унда аррангизни бериб туринг, — дермиш.
✅: Олинадиган иккита сабоқ:
биринчидан, хотиннинг гапига кирманг;
иккинчидан, ҳар нарсани сўрашнинг ўз йўли бор!