Оташин Калблар


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


💎Teлеграмдаги
⏳Оташин Қалблар хaқиқий канал.
✳️Бизнинг каналда сизларга:
Ҳaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:
#Фотолар📸
#Ҳикоялар📚
#Mаслаҳатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қўшиқлар
#Mонолог
Сизларга албатта манзур бўлади.
@Islomjon_ovchi

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Мавлоно Румий ҳикматлари

“Коинотта ҳамма нарса ўз вақти соатини кутади.
На гул вақтидан олдин очилади, на қуёш вақтидан олдин чиқади. Сен сабр қил! Сеники бўлган нарса, албатта сенга келади.”

“Мазлум бўл, аммо золим бўлма!
Майли қалбинг ранжисин, аммо кўнгилларни вайрон қилувчи бўлма!
Маҳшардаги ҳисоб-китоб жуда оғир.
Эзил...аммо эзганлардан бўлма!”




📜Muhammad ibn Imron Rahimahulloh  aytdilar: "Odobga rioya qilishdan qiyinroq narsa yo'q".

Undan: «Odob nima?» deb so‘rashdi.

Ul zot: «Omma oldida qilishdan uyaladigan narsani yashirincha ham qilmaslik», dedilar.




Одобни Расуллуллоҳ(с.а.в) дан ўрганайлик!


Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

"–(Бир ерга киришга эшик қоқиб) изн сўрашлик уч маротабадир, бас агар сизга изн берсалар кирасиз ва агар бермасалар қайтасиз!"

"Саҳиҳ Ҳадис" Имом Термизий ривоят қилди.)

Бу ҳадис фақатгина уйларга кириш учун изн олишни эмас балкида, бошқаларга:

–Телефон қилишни,
–Ҳабар жўнатишни,
–Бир нарсани сўрашликни

ҳам ўз ичига олади!


# ЭСЛАТМА:

–Сиз бир кишига уч марта тeлeфон қилсангиз олмаса, яна ўн маротаба тeлeфон қилманг!

۩•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•۩




ПАЙШАНБА ТОНГИ МУБОРАК ДИНДОШИМ

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

Қанчадан бери амалга ошмаётган орзуларингиз рўёбга чиқсин!

Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳ паноҳида бўлинг!

Пайшанба кунингиз хайрли ўтсин, азизларим


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


🌙ҲАЙРЛИ ТУН
АЗИЗЛАР!

АЛЛОҲИМ!
✨ Кечамизни солиҳлар кечаси қил!
✨ Қалбларимизни Ўзингдан қўрқадиганлар қалбидан  қил!
✨ Амалларимизни тақводорлар амалларидан қил!
✨ Жаннатинг билан ризқлантир!
✨Эй оламлар робби яна бир ўзгача тонгни,бомдод намозини ўқимоқликга қодир қилгин.  АМИН 🌙


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Илм икки дунё саодатининг калитидир. Инсон ҳаётини тўғри йўлга солмаган, унинг феъл-атворию амалида таъсири билинмаган илмда яхшилик, хайр-барака йўқдир. Шунинг учун ўрганилган эмас, амал қилинган илм ҳақиқий илм саналади. Ўқиган, билганига амал қилмаган одам бу илмнинг ҳаммоли бўлади, холос.
Мавлоно Жалолиддин Румий айтганларидек, “Жаҳолат – зулматдир. Қоронғида дарахт дев бўлиб, олма эса тош бўлиб кўринади”. Жоҳил одамга оддий нарса қўрқинчли бўлиб, яхши нарса фойдасиз бўлиб кўринади. Бу иллатнинг давоси эса илмдир. Илм ҳақ билан ботилни фарқлашнинг энг муҳим воситаларидан биридир, битмас-туганмас хазинадир.


ㅤㅤㅤ




ОЛТИН  СЎЗЛАР

🍀 Дунё катта бир мактабдир. Унда ҳар қанча чўққига эришмагин, ўлим шаҳодатини олишинг муқаррар. Шундай экан кибрланмасдан одобли ва ахлоқли инсон бўлиб яшагин.

🍀 Ёстиқ бой ва фақирнинг, катта ва кичикнинг, шаҳзода ва қўриқчиларнинг бошини кўтаради. Лекин унда фақатгина виждони хотиржамлар сокин уйқуга кета оладилар...

🍀 Ҳар бир кунингизни  гўзал ўтказишингиз, сиз учун одатий хол бўлиб қолсин. Самимий, одобли, меҳрибон, саҳий, очиқ кўнгил бўлинг. Чунки соҳиби кетганда, ундан муҳр - хотира қолади...

🍀 Сенга биров "Сени ҳурмат қиламан" деса ишонмагин. Сухандонлар ҳам ҳеч кимни танимай, кўрмай туриб "ҳурматли томошабинлар" деб айтишади )))

🍀 Ҳозирги замонда "қаҳрамон" деб қиличи бор инсонни эмас, балки виждони бор инсонни ҳақиқий "қаҳрамон" деса ярашади.

🍀 Баъзи инсонлар ҳаётимизда ҳудди сониялардек, баъзилари эса ҳудди дақиқалардек, яна бошқалари эса ҳудди бир умрдек гап. Уларни фақат ўлимгина  хотираларимиздан ўчира олади...

🍀 Кўринишинг билан фахрланма. Чунки уни сен яратмагансан. Насабинг билан ҳам фахрланма. Чунки уни сен танламагансан. Лекин ахлоқинг билан фахрлан. Чунки унга зийнатни "СЕН" бергансан...

🍀 Биров сенга ахлоқсиз гаплари билан қўполлик қилса, ғазабланма. Балки жилмай. Чунки у ўзининг феъл атворини сенга намоён этибди. 

🍀 Бахт бу - биз эга бўлмаган нарсага эришишимиз эмас, балки биз эга бўлган нарсамизнинг қийматини билишимиз, тшуниб етишимиз БАХТдир.




Икки нарса сени аслида кимлигингни аниқлаб беради:
🍃
– Ҳеч нарсанг бўлмагандаги ҳаракатинг.
– Ҳамма нарсанг бўлгандаги аҳлоқинг.




🌿 Ким Аллоҳдан сўрамаса, Аллоҳ унга ғазаб қилади!

(
–Долзарб Мавзу!)


Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳ
и ва саллам дедилар:

"–Ким Аллоҳдан сўрамаса(дуо қилмаса), Аллоҳ унга ғазаб қилади!"

(📚 "Саҳиҳ Ҳадис"- Имом Термизий ривоят қилди.)

Кўпчилик Аллоҳдан сўрашлик борасида ҲАТО қилади:

1) Ҳар қандай нарсани ҳам сўралмайди деб дуо қилмаслик!

2) Ибодат қилгандан кeйин дуо қилмасдан, Аллоҳдан сўрамасдан туриб кeтишлик!

3) Ҳурсандчиликда ҳам, ғамда ҳам Аллоҳга дуо қилмаслик!

4) Ота-онанинг ҳаққига дуо қилмаслик!

5) Мусулмонларни ҳаққига дуо қилмаслик!

# ЭСЛАТМА:

—Юқоридаги ва бундан бошқа яна кўпгина дуо қилинадиган ҳолатларда дуо қилмаслик бор. Бу ҳатолардан узоқ турайлик!


📨 Бошқаларга ҳам етказиб, кўпроқ ажру-савобла
рга эга бўлайлик!

۩•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•۩




#хайрли_тонг

Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугун тонгда ният қилган барча эзгу тилакларингиз ижобат бўлсин!

Қадрдоним, эрта тонгда дуо қилсангиз, билингки, ушбу уч ҳолатдан бирида бўласиз:
ё дуоингиз ижобат бўлади,
ё сиздан ёмонлик арийди,
ё сўраганингиз охиратга захира бўлади! Бинобарин, сўраганингиз албатта берилади!

Сизга дуоларингиз ижобатига бой, барокатли кун тилайми
з


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram

Показано 20 последних публикаций.