ҚУРЪОН ЎҚИНГ, ЖОН ҚИЗЛАРИМ!
"Алиф" дан то "Йо" гача ҳарф ўрганиб.
Тажвид ҳамда тартилга амал қилиб.
Илм олиб, игна билан қудуқ қазиб.
Ҳарф ўрганиб, Қуръон ўқинг жон Қизларим!
"Аллоҳ" лафзин хато қилмай ўқинг, болам!
Ҳарфларнинг махражини билинг, болам!
"Мад"ларни ҳам жой- жойида чўзинг, болам,!
Ҳарф ўрганиб, Қуръон ўқинг жон Қизларим!
"Идғом", "Иқлоб" ва "Иҳфо"га амал қилиб.
"Изҳор", "Васл", "Вақф" қоидасин билиб, билиб.
Беш "Қолқала" ҳарфларин тебрантириб.
Ҳарф ўрганиб Қуръон ўқинг, жон Қизларим!
Устозингиз ўгитига қулоқ солиб.
Насиҳатин сирға қилиб тақиб олиб.
Ёнимизда юриб , орқамизда қолиб.
Ҳарф ўрганиб, Қуръон ўқинг, жон Қизларим!
Ёшлик йилларингиз ғанимат билиб.
Бор билиму зеҳнингизни ишга солиб.
Ҳар ҳарфига ўнлаб, юзлаб савоб олиб.
Ҳарф ўрганиб Қуръон ўқинг, жон Қизларим!
Ўргансангиз неварадан кўнглим тўқдир.
Уларга ҳам ўргатасиз, гарчи шўхдир.
Фарзандига куйинмаган она йўқдир.
Ҳарф ўрганиб, Қуръон ўқинг жон Қизларим!
Ўқиган ҳар порангизга совғам бордир.
У - Қуръондир, яхши китоб, ё рўмолдир.
Ўтиб кетсам мендан сизга у ёдгордир.
Ҳарф ўрганиб, Қуръон ўқинг, жон Қизларим!
Ўлганимда йиғламасдан уввос солиб.
Аллоҳга қарши чиқманг сочлар ёйиб.
Икки ракат намоз ўқиб, Қуръон олиб.
Ҳарф ўрганиб Қуръон ўқинг, жон Қизларим!
Уч кун қўлдан тушмасин Буюк Китоб.
Шунда осон бўлади савол-. жавоб.
Ўрган! Ўқи! Такрор такрор қилай хитоб.
Ҳарф ўрганиб Қуръон ўқинг, жон Қизларим!
Чанг босмасин мендан кейин Қуръонларим.
Азиз билиб Мадинадан олганларим.
Байтуллоҳни бирга тавоф қилганларим.
Ҳарф ўрганиб, Қуръон ўқинг жон Қизларим!
Хатмоналар савобидан борар бизга.
Боққан ота, оқ сут берган онангизга.
Ҳозир айтар сўзим фақат битта сизга.
Ҳарф ўрганиб Қуръон ўқинг жон Қизларим!
Аёл илмли бўлса- дунё илмли.
Келинларим, гапим сизга ҳам тегишли.
Қиз қатори қизимиссиз, кўп суюкли.
Ҳарф ўрганиб Қуръон ўқинг, жон Қизларим!
Агар бўлсин десангиз Отам рози.
Жонидан жон кўчирган Онам рози.
Сизни йўқдан бор қилган АЛЛОҲ рози.
Қуръон ўқиб, хатм қилинг, жон Қизларим!
Мастурахон яхши кўрган ой Қизларим!
✅ Албатта яқинларингизга хам юборинг
Кўк линкни босиб каналимизга обуна бўлинг!👇🏼
https://t.me/+2a5MtekY8_JhOTAy