❗️
Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон бекатидаги ҳаракат таркиби бузилиб қолгани тўғрисидаги хабарлар тарқалмоқда.Ушбу ҳолат юзасидан “Тошкент метрополитени” ДУК қуйидагиларни маълум қилади:
Жорий йилнинг
11-ноябр санаси соат 08:48 да “Ўзбекистон” бекатидан ҳаракатланиши лозим бўлган ҳаракат таркибида техник жиҳатдан носозлик ҳолати кузатилган. Шу боисда ҳам йўловчилар ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида
электропоезд машинисти томонидан барча йўловчилар бекатга туширилган ҳамда юзага келган носозликни аниқлаш ҳамда бартараф этиш мақсадида бу ҳаракат таркиби текширув йўлаги томон ҳаракатлантирилган. Шундан сўнг, орадан
3 дақиқа вақт ўтиб, ортдан келган ҳаракат таркиби бекатдаги йўловчиларни олиб манзиллари томон олиб кетган.Ҳозирги вақтда йўналишдаги поездлар белгиланган жадвал асосида ҳаракатланмоқда.
Келтирилган ноқулайликлар юзасидан узр сўраймиз.⚪️
@OqNews - Tezkor yangiliklar biz bilan